1
2—
3Ўшанда
4Фиръавн сизларни таъқиб қилсин, деб Мен унинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн ва унинг лашкари устидан ғалаба қиламан. Шу орқали шуҳратга эришаман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади.
5Фиръавнга: “Исроил халқи қочиб кетибди”, деб хабар етказишди. Фиръавн ва аъёнларининг Исроил халқи тўғрисидаги ниятлари ўзгарди: “Нима қилиб қўйдик–а? Исроил халқига кетишга ижозат бериб, қулларимиздан айрилиб қолибмиз–ку!” дейишди.
6Фиръавн
7У Мисрдаги ҳамма жанг аравасини, шу билан бирга, олти юзта сара жанг аравасини ҳам йўлга отлантирди. Ҳар бир жанг аравасининг лашкарбошиси бор эди.
8Эгамиз Миср фиръавнининг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн Исроил халқининг ортидан қувди. Исроил халқи шахдам қадам билан Мисрдан чиқиб кетаётган эди.
9Мисрликлар — фиръавннинг ҳамма отлари, аравакашлар ва жанг аравалари, лашкарлари билан Исроил халқининг ортидан тушди. Денгиз қирғоғида Баал–Зафўн қаршисида — Пий–Хахирўт яқинида Исроил халқига етиб олдилар. Исроил халқи бу ерда қароргоҳ қурган эди.
10Фиръавн тобора яқинлашиб келарди. Исроил халқи орқаларига қараб Мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар–у, саросимага тушиб қолдилар. Улар Эгамизга илтижо қилиб, мадад сўрадилар.
11Кейин Мусога айтдилар:
12Мисрда эканлигимизда шунга ўхшаш ёмон ҳодисалар юз беришини айтмаганмидик?! Биз: “Мисрликларга қул бўлиб хизмат қилиб юраверайлик, саҳрода ўлиб кетганимиздан кўра, уларга хизмат қилганимиз яхши”, деб айтган эдик–ку!
13Аммо Мусо:
14Хотиржам бўлинглар, Эгамиз сизлар учун жанг қилади.
15Шу пайт Эгамиз Мусога гапирди:
16Таёғингни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи қуруқ ер устида юриб, денгиздан ўтади.
17
19Исроил халқи олдида бораётган Худонинг фариштаси жойини ўзгартириб, уларнинг орқасига ўтди. Исроил халқининг олдидаги булут устуни ҳам жойини ўзгартирди. Булут устуни орқага ўтиб,
20Миср лашкари билан Исроил халқи ўртасида туриб қолди. Булут устуни Мисрликлар турган томонни зимистон ва булутли, Исроил халқи турган томонни эса ёп–ёруғ қилиб турди. Шунинг учун Миср лашкари тун бўйи Исроил халқига яқин кела олмади.
21Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди.
22Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди.
23Мисрликлар Исроил халқининг ортидан қувди. Фиръавннинг ҳамма отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгизнинг ўртасига тушди.
24Тонг пайти Эгамиз аланга ва булут устунидан Миср лашкарига қараб, уларни саросимага солди.
25Жанг араваларининг ғилдираклари ботиб қолди
26Кейин Эгамиз Мусога:
27Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди.
28Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади.
29Исроил халқи эса денгиз ўртасида қуруқ ердан юриб ўтди. Сув ўнг томонда ҳам, чап томонда ҳам Исроил халқига девор бўлиб турарди.
30Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди.
31Эгамиз буюк қудрати билан Мисрликларни мағлуб қилганини Исроил халқи кўргач, Ундан қўрқадиган бўлдилар. Улар Эгамизга ва Унинг қули Мусога ишондилар.