1Шундан кейин Мусо ва Исроил халқи Эгамизга қуйидаги қўшиқни куйлади: “Эгамизни мадҳ этиб куйлайман. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди.
2Эгамиз менинг куч–қудратимдир [1]. У менинг қутқарувчимдир. У менинг Худойимдир, мен Уни олқишлайман, Отамнинг Худосидир, мен Уни улуғлайман.
7Сен буюк ғалабанг билан душманларингни йиқитдинг. Сен уларга ғазабингни сочган эдинг, Ғазабинг уларни хас–чўп сингари ёндириб ташлади.
8Қаҳрли нафасингдан сув бир жойга йиғилиб, Девор каби тик туриб қолди, Денгизнинг қаъри қаттиқ ер бўлиб қолди.
9Шунда душман гердайиб айтди: “Орқаларидан тушаман, қувиб етаман. Ўлжани баҳам кўраман. Булардан кўнглим қониқади. Қиличимни яланғочлаб, уларни яна қул қиламан.”
10Қаҳрли нафасингдан денгиз уларни кўмиб юборди. Улар баҳайбат сувда қўрғошиндай ғарқ бўлдилар.
11Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй, Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирурсен, Сен ажойиботлар кўрсатурсен.
12Сен ўнг қўлингни узатган эдинг, Ғанимларни ер ютди.
13Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен содиқ севгинг билан олиб борасан. Муқаддас маконингга [4] қудратинг билан уларни етаклаб борасан.
16Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй, Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади.
17Халқингни Ўз тоғингга олиб келасан, Уларни жойлаштирасан уйинг учун танлаган ерга, эй, Эгамиз! Қўлларинг ўрнатган муқаддас масканингга [5]Олиб кириб жойлаштирасан, эй, Раббий!
18Эгамиз абадулабад шоҳ бўлиб ҳукмронлик қилади.”
19Фиръавннинг отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгиз ўртасига тушди. Шунда Эгамиз уларнинг устига денгиз сувларини қайтариб олиб келди. Исроил халқи эса денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўтиб кетди. Шу боис Мусо ва халқ қўшиқ куйлади.
21“Эгамизни мадҳ этиб куйланг. У буюк ғалаба келтирди.
22Мусо Исроил халқини Қизил денгиздан бошлаб чиққандан кейин, улар Сур саҳросига бордилар. Улар саҳрода уч кун юрсалар ҳам, сув топа олмадилар.
23Ундан кейин Марога бордилар. Аммо Маронинг суви тахир бўлгани учун ичолмадилар. Шунинг учун ҳам у ерга Маро [6], деб ном берилган эди.
24Халқ эса: “Энди нима ичамиз?” деб Мусога минғирлаб нолиди.
25Мусо эса Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз Мусога бир чўпни кўрсатди. Мусо чўпни олиб сувга ташлаган эди, сув ичишга яроқли бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўша ерда Эгамиз Исроил халқини синади. Эгамиз уларга яшаш қонун–қоидасини берди.
26У Исроил халқига шундай деди: “Агар Мен, Эгангиз Худога, ҳушёр бўлиб қулоқ солсангиз, Менинг олдимда тўғри ишлар қилсангиз, амрларимга итоат этсангиз, ҳамма қонунларимга риоя қилсангиз, ўшанда Мен Мисрликларни дучор қилган хасталикларнинг бирортасига ҳам сизларни дучор қилмайман. Сизларга шифо берадиган Эгангиз Менман.”
27Шундан сўнг Исроил халқи Илимга келди. У ерда ўн иккита булоқ, етмишта пальма дарахти бор эди. Улар булоқ бўйида қароргоҳ қурдилар.