1Ўша пайтда
2Кейинчалик аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Аёл чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди.
3Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юролмаслигига кўзи етгач, қамиш сават олди. Сув кирмасин, деб саватни қора сақич билан сувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди.
4Чақалоқнинг опаси
5Шу пайтда
6Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. “Бу
7Чақалоқнинг опаси шу пайтда фиръавннинг қизи олдига келиб, ундан сўради:
8— Майли, бор, — деди фиръавннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди.
9Фиръавннинг қизи аёлга:
10Бола катта бўлгач, аёл уни фиръавннинг қизига олиб келди. Фиръавннинг қизи болани ўзига ўғил қилиб олди. “Уни сувдан чиқариб олганман”, деб исмини Мусо
11Мусо улғайгандан кейин, бир куни қабиладошларини кўргани борди. У қабиладошлари қилаётган оғир меҳнатни кўриб юрган эди. Бир Мисрлик одам ибронийлардан — қабиладошларидан биттасини ураётганини кўриб қолди.
12Мусо атрофга кўз ташлади. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Мисрлик одамни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди.
13Кейинги куни Мусо яна ўша ерга борганда, иккита ибронийнинг бир–бири билан жанжаллашаётгани устидан чиқиб қолди. Мусо ноҳақлик қилган одамдан: “Нимага биродарингни уряпсан?” деб сўради.
14Шунда ҳалиги одам:
15Кейин фиръавн ҳам бу воқеани эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб
16Мидиён юрти
17Аммо бир нечта чўпон келиб, қизларни ҳайдаб юборди. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди, уларнинг қўйларини суғоришга ҳам ёрдамлашди.
18Кейин қизлар оталари Ятронинг
19— Мисрлик бир одам бизни чўпонлардан ҳимоя қилди, — деб жавоб беришди қизлар. — Бунинг устига, бизнинг ўрнимизга сув тортиб, қўйларимизни ҳам суғорди.
20— Қаерда ўша одам? — деб сўради Ятро қизларидан. — Нимага у одамни қолдириб келдингизлар? Боринглар, уни чақириб келинглар, биз билан бирга овқатлансин.
21Шундай қилиб, Мусо Ятроникида яшашга рози бўлди. Ятро эса Мусони қизи Зиппурага уйлантириб қўйди.
22Зиппура Мусога ўғил туғиб берди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлган эдим”, деб ўғлининг исмини Гершом
23Йиллар ўтди. Бу орада Миср фиръавни оламдан ўтиб кетди.
24Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ,
25Хуллас, Худо Исроил халқининг аҳволини кўриб, уларга ачинди.