1Шундан кейин
2Менга фақат сен яқин келгин, бошқа ҳеч ким яқин келмасин. Халқ эса сизлар билан бирга чиқмасин.
3Мусо келиб,
4Мусо Эгамизнинг ҳамма амрларини ва қонун–қоидаларини ёзди. Сўнг эртаси куни тонгда туриб, тоғ этагига
5Мусо Исроил халқи орасидан ёш йигитларни
6Мусо қоннинг ярмини тоғорага қуйди, қолган ярмини эса қурбонгоҳга сепди.
7Сўнгра у Аҳд китобини
8Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамиз сизлар билан қилган аҳдни тасдиқлайди”, — деди.
9Шундан кейин Мусо, Ҳорун, Надов, Абиҳу ва Исроилнинг етмишта оқсоқоли тоққа чиқишиб,
10у ерда Исроил халқининг Худосини кўрдилар: Унинг оёқлари остида зангори ёқутдан қилинган кошин полга ўхшаш бир нарса бор эди. У осмон каби ҳаворанг ялтироқ эди.
11Исроил халқининг бу йўлбошчилари Худони кўрган бўлсалар–да, Худо уларни ўлдирмади. Улар ўша ерда қурбонлик гўштини тановул қилдилар.
12Кейин Эгамиз Мусога айтди:
13Мусо билан унинг шогирди Ёшуа отланишди. Мусо Худонинг
14оқсоқолларга айтди:
15Мусо тоққа чиққанда, тоғни булут қоплади.
16Эгамиз улуғворлигини зоҳир қилиб, Синай тоғига тушди. Олти кун давомида булут тоғни қоплаб турди. Еттинчи куни Эгамиз булут орасидан Мусони чақирди.
17Эгамизнинг улуғворлиги тоғ чўққисида ловуллаётган аланга каби Исроил халқи кўзи ўнгида зоҳир бўлиб турарди.
18Мусо булут орасида юриб, тоғ чўққисига чиқди. Мусо тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолди.