1Энди
2Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак
3Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тиктир, қолган бештасини ҳам шундай қилдир.
4
6Кейин олтиндан элликта илгак ясаттир, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига улат. Шунда чодирнинг ички қавати бир бутун бўлади
7
8Ҳар битта чойшабнинг бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак
9
12Қопламанинг бўйидан қолган икки тирсаги
13Қопламанинг эни охиридаги қўшимча бир тирсак чодирнинг икки ёнбошида ерга осилиб туради ва уни бутунлай қоплайди
14Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан
15Акас ёғочидан
16Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак
17Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллел бўлган иккита тиргак ясат.
18Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясат.
19Бу
20Чодирнинг шимол томонидаги девор учун йигирмата ром ясат.
21Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — қирқта кумуш таглик ясат.
22Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром,
23чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясат.
24Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштир. Битта бурчак ҳосил қилиш учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштир. Бу ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинади.
25Шундай қилиб, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор қилинади.
26Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба,
27шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясат.
28Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар чодирнинг бошидан охиригача чўзилади.
29Ромларни олтин билан қоплатиб, тамбаларни ушлаб турсин, деб олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштир
30Чодирни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намуна бўйича ўрнаштир.
31Майин зиғир матосидан тикилган
32Акас ёғочидан тўртта устун ясат. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Кумуш тагликка устунларни биттадан ўрнаштир ва ички пардани устундаги илгакларга осдир.
33Ички парда чодир шипидаги илгаклар
34
35
36Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан тикилган парда қилдир. Уни кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тиктириб безаттир.
37Акас ёғочидан бешта устун ясат, токи пардани ушлаб турсин. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Эритилган бронзадан устунлар остига қўйиш учун бешта таглик ясат.