1Тутатқи тутатиш учун акас ёғочидан [1]қурбонгоҳ[2] ясат.
2Қурбонгоҳ тўртбурчак, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак [3] бўлсин. Қурбонгоҳнинг шохлари [4] ўзидан йўниб чиқарилсин.
3Қурбонгоҳнинг устини, ён атрофини, шохларини тоза олтин билан қоплат, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясат.
4[4-5] Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштир. Акас ёғочидан иккита хода ясатиб, уларни олтин билан қоплат. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юришда фойдалан.
6Тутатқи қурбонгоҳиниаҳд сандиғининг[5] қопқоғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисига қўйдир. Бу жой — сен билан Мен учрашадиган жойнинг ташқарисида.
7Ҳорун ҳар куни эрталаб ўша чироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй ҳидли тутатқи тутатсин.
8У кечқурун чироқлардан хабар олганда ҳам тутатқи тутатсин. Бу тутатқи назрлари сизларнинг авлодларингиз оша Мен, Эгангизнинг ҳузурида ҳар куни тутатилиши лозим.
9Бу қурбонгоҳда фақат муқаддас тутатқини [6] тутатинглар. Қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонлик ёки дон назри қилманглар, шароб назри ҳам қилманглар.
10Ҳорун бир йилда бир марта [7] қурбонгоҳ учун поклаш маросимини ўтказсин. Бунинг учун гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг тўртала шоҳига [8] суртиб, қурбонгоҳни покласин. Бу маросим ҳар йили авлодлар оша қилиниши лозим. Бу қурбонгоҳ Мен, Эгангизга, бағишланган ғоят муқаддас қурбонгоҳдир.”
11Сўнгра Эгамиз Мусога яна гапирди:
12“Исроилда катта бўлган одамларни санаганингда, ҳар бир одам саноқ пайтида Мен, Эгангизга, ҳимоя қиладиган тўлов [9] тўласин. Шунда сен уларни санаганингда, уларга кулфат келтирмайман.
13[13-14] Йигирма ва ундан юқори ёшдаги саноққа кирадиган ҳар бир одам 1,25 мисқол кумушдан [10] Мен, Эгангизга, назр қилиши лозим.
15Улар ўзларини Менинг ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назрни [11] қилганларида, бой одам ўшандан кўп бермасин, камбағал ҳам ўшандан оз бермасин.
16Бағишланган бу кумушни Учрашув чодирини ясаш учун сарф қил. Мен, Эгангизнинг ҳузурида бу кумуш Исроил халқига ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назр берилганини эслатиб туради.”
17Эгамиз Мусога яна гапирди:
18“Ювиниш учун бронзадан қўлювгич ясат. Қўлювгичнинг таглиги ҳам бронзадан бўлсин. Қўлювгични Учрашув чодири билан қурбонгоҳ ўртасига ўрнатиб, унга сув қуй.
19Ҳорун билан унинг ўғиллари қўлювгичдаги сув билан қўлларини ва оёқларини ювишсин.
20Улар Учрашув чодирига кираётганларида, сувда ювинишсин. Шунда улар нобуд бўлмайди. Ёки улар руҳоний бўлиб, қурбонгоҳда куйдиргани назрлар олиб келиб Мен, Эгангизга, хизмат қилганларида,
21қўл–оёқларини сувда ювишсин. Шунда ҳам улар нобуд бўлмайди. Бу Ҳорун ва унинг насллари учун авлодлари оша сақлаб олиб ўтиш учун доимий қонундир.”
22Эгамиз Мусога яна айтди:
23“Қуйидаги энг яхши хушбўй ҳидли зираворлардан ол: 1250 мисқол [12] суюқ мирра, 625 мисқол [13] долчин, 625 мисқол қамиш
24ва 1250 мисқол кассия [14]. Саккиз коса [15]зайтун мойи олиб,
25уста одам хушбўй ҳидли мой қилиш учун зираворларни мой билан аралаштирсин. Бу муқаддас қиладиган мойдир.
26Бу мойни Учрашув чодирига, аҳд сандиғига,
27хонтахтага ва хонтахтанинг ҳамма буюмларига, чироқпояга ва унинг ҳамма буюмларига, тутатқи қурбонгоҳига,
28қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳга ва унинг ҳамма буюмларига, қўлювгичга ва унинг таглигига сурт.
29Шу тариқа бу нарсаларни Менга бағишла. Шунда улар ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса уларга текканда, муқаддас бўлади.
30Сўнг Ҳорун билан ўғилларига бу мойдан суртиб, уларни бағишла, токи улар руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишсин.
31Исроил халқига эса Менинг шу гапимни етказ:
31— Муқаддас қиладиган мой сизларнинг бутун авлодларингиз оша Менга бағишлансин.
32Бу мой руҳоний бўлмаган одамнинг танасига суртилмаслиги керак. Шу таркибдаги мой аралашмасини сизлар тайёрламанглар. Чунки бу мой муқаддасдир, сизлар буни муқаддас, деб қарашингиз лозим.
33Кимки бунга ўхшаш ҳидли мойни тайёрласа ёки бу мойдан руҳоний бўлмаган одам устига суртса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”
34[34-35] Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй ҳидли зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон. Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй ҳидли аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин.
36Бу тутатқидан бир қисмини олиб, майда қилиб туй ва Мен сен билан учрашадиган Учрашув чодиридаги аҳд сандиғи [16] олдига қўй. Бу тутатқини сизлар ғоят муқаддас деб билишингиз лозим.
37Ўша таркибдаги тутатқи аралашмасини ўзларингиз учун қилманглар. Буни Мен, Эгангизга, бағишланган муқаддас тутатқи, деб қара.