Чиқиш 38:1-30 UZV2013 - Bible AI

1Акас ёғочидан [1] тўртбурчак қилиб куйдириладиган қурбонлик учун қурбонгоҳ [2] ясадилар. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак [3] эди.

2Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шох [4] ясадилар. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қопладилар.

3Қурбонгоҳнинг ҳамма буюмлари — қозонларни, куракларни, тоғорачаларни, санчқиларни ва оловкуракларни бронзадан ясадилар.

4Қурбонгоҳга бронзадан панжара ясадилар. Панжарани қурбонгоҳнинг ичига — ўрнатилган бўртиқнинг остида ўрнатдилар, ярмигача етиб борди.

5Бронза панжаранинг тўртала бурчагига ходаларни ўтказиш учун эритилган бронзадан тўртта ҳалқа ясадилар.

6Акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни бронза билан қопладилар.

7Қурбонгоҳни ходалар ёрдамида кўтариб юриш учун қурбонгоҳ ёнларидаги ҳалқаларга ходаларни ўтказиб қўйдилар. Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқиб, ичини бўш қолдирдилар.

8Учрашув чодирига кираверишда хизмат қилган аёллар [5] ҳадя қилган бронза ойналардан [6] улар бронза қўлювгични ва унинг таглигини ясадилар.

9Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин, деб пардадан тўсиқ қилдилар: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдилар. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак [7] эди.

10Ўша тўсиқда йигирмата бронзадан қилинган тагликка йигирмата устун ўрнатилган эди. Шу ердаги пардаларни ушлаб туриш учун устунларга кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.

11Ҳовлининг шимол томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ҳам юз тирсак, унинг йигирмата устуни ва бронзадан қилинган таглиги бор эди. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.

12Ҳовлининг ғарб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги эллик тирсак [8], унинг ўнта устуни ва таглиги бор эди. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.

13Ҳовлининг шарқ томони эллик тирсак кенгликда эди.

14[14-15] Ҳовлининг кириш жойи шу ер эди. Киришнинг ўнг ва чап томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ўн беш тирсакдан [9], ҳар икки томонда учтадан устун ва тагликлар бор эди.

16Ҳовлининг ҳамма томонидаги тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдилар,

17устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар. Ҳовлининг ҳамма устунларида кумуш ҳалқалар бор эди.

18Ҳовлига кириш жойи учун парда қилдилар. Уни майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тикиб безатдилар. Бу парданинг эни йигирма тирсак [10], бўйи ҳовлининг тўсиб турадиган пардалари каби, беш тирсак [11] эди.

19Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун тираб турди. Устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар.

20Муқаддас чодирни ва пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқни ҳам бронзадан қилдилар.

21[21-23] Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалил ҳамма ишларни бажариб бўлди. Дан қабиласидан бўлган Охисамах ўғли Охолиёв унинг ёнида бўлди. У ҳунарманд бўлиб, ижод қилар, буюмлар ясай оларди, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биларди. Мусонинг ихтиёридаги руҳоний Ҳоруннинг ўғли Итамар назорати остида Леви қабиласи ишда фойдаланилган олтин, кумуш ва бронзанинг ҳисобини олиб борган эди. Муқаддас аҳд чодирини [12] ясашда ишлатилган олтин, кумуш ва бронза ҳисоби қуйидагича эди:

24Чодир ясалишига сарф қилинган олтиннинг жами 62,5 пуд [13] эди. Халқ Эгамизга назр қилган олтиннинг ҳисоби шунча эди.

25Санаб чиқилган халқдан йиғилган кумушнинг [14] жами ҳисоблаб чиқилганда, 211 пуд [15] бўлди.

26Бу миқдор ҳисоблаб чиқилган йигирма ва ундан юқори ёшдаги 603.550 одамнинг ҳар бирига 1,25 мисқолдан [16] тўғри келарди.

27210 пуд кумуш эритилиб, чодирнинг ромлари ва ички пардани ушлаб турадиган устунлар учун 100 та таглик қилишга ишлатилди, ҳар бир таглик учун 2,1 пуд [17] кумуш сарф қилинди.

28Қолган 1 пуд [18] кумуш ҳовли атрофидаги устунлар учун илгаклар ва ҳалқалар ясашга, устунларнинг тепасини қоплашга ишлатилди.

29Халқ Эгамизга назр қилган бронзанинг миқдори 151 пуд [19] эди.

30[30-31] Қуйидаги ашёларни ясашда ўша бронза ишлатилди:
бронза қурбонгоҳ билан унинг бронза панжарасини, унинг ҳамма буюмларини, ҳовлининг атрофидаги пардаларни ушлаб турадиган устунлар учун тагликларни, ҳовлига кираверишдаги парда учун тагликларни, Муқаддас чодир билан атрофдаги пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқни.

30Учрашув чодирига кираверишдаги устунлар учун тагликларни,