2Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига аталган қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Уларнинг мақсади: Худонинг одами — Мусонинг Тавротида ёзилган амрларга мувофиқ, қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонликларни келтириш эди.
3Улар маҳаллий халқлардан қўрқардилар, аммо шунга қарамай, қурбонгоҳни олдинги пойдевори устига қурдилар. Қурбонгоҳнинг устида ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизгақурбонликларни куйдириб назр қилдилар.
4Сўнгра Мусонинг қонунида ёзилгани сингари, Чайла байрамини нишонладилар. Ҳар бир байрам кунига оид қурбонликлар қилиб, куйдирдилар.
5Улар кунда куйдириладиган қурбонликлардан ташқари, ҳар ойда нишонланадиган янги ой шодиёнасида ва йил давомида Эгамизга атаб нишонланадиган байрамларда қурбонликлар келтирдилар. Шунингдек, кўнгилдан чиқариб қурбонликлар олиб келдилар.
6Хуллас, одамлар еттинчи ойнинг биринчи кунидан бошлаб, Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни келтира бошлаган эдилар. Лекин Эгамизнинг Маъбади пойдевори ҳали ётқизилмаган эди.
7Халқ тош йўнувчиларни ва дурадгорларни пул билан таъминлаб турди. Улар Форс шоҳи Курушнинг ижозати билан Ўрта ер денгизи орқали Лубнондан Яффа шаҳрига садр ёғочларини келтирдилар. Ёғочларни олиб келган Сидонликлар ва Тирликларга егулик, ичимлик ва зайтун мойи бердилар.
8Асирликдан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, уларнинг биродарлари руҳоний ва левилар, шунингдек, асирликдан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар.
9Худонинг уйи қурилишини Ешува, унинг ўғиллари ва қариндошлари, Кадмил ва унинг ўғиллари назорат қилар эдилар. (Ешува ва Кадмил Хўдавиё наслидан эдилар.) Уларга бу ишда левиларнинг Ханадод уруғи ёрдам берар эди.
10Бинокорлар Эгамиз Маъбадининг пойдеворини ётқизиб бўлганларидан кейин, руҳонийлар ўз либосларини кийдилар. Исроил шоҳи Довуднинг кўрсатмаларига мувофиқ, руҳонийлар карнайлари билан, Осиф наслидан бўлган левилар занглари билан, Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ўз жойларини эгалладилар.
11Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар: Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.” Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилганидан, бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди.
11“Эгамиз яхшидир,
12Одамлар хурсандчиликдан бақирарди, Эгамизнинг олдинги уйини кўрган ёши улуғ руҳонийлар, левилар ва уруғбошиларнинг кўпчилиги эса уйнинг пойдеворини кўрганларида ҳўнграб йиғладилар.