1Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар
2Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёҳузадах ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар.
3Ўша заҳоти Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай билан Шатарбўзанай ҳамда уларнинг шериклари яҳудийларнинг олдига келиб: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрашди.
4Бинони қураётган одамларнинг исмларини ҳам талаб қилишди.
5Лекин яҳудий оқсоқолларга Худо назарини солган эди. Шунинг учун Форс амалдорлари шоҳ Дорога мактуб юборишга қарор қилдилар. “Мактубга жавоб келмагунча яҳудийларни тўхтатмаймиз”, деб келишиб олдилар.
6Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари — вилоят амалдорлари шоҳ Дорога мактуб юбордилар.
7Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:
8Шоҳ жанобларига маълум бўлсинки, биз Яҳудо вилоятида улуғ Худога атаб қурилаётган уйга борган эдик. Бу уй йўнилган тошлардан ва садр ёғочидан қуриляпти. Иш қунт билан қилиняпти, қурилиш бир маромда илгарилаб боряпти.
9Биз ўша ердаги оқсоқоллар билан гаплашдик, улардан: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрадик.
10Сизни хабардор қилиб қўяйлик, деб уларга бошчилик қилаётган одамларнинг исмларини ҳам сўрадик.
11Уларнинг бизга берган жавоби шу бўлди:
12Лекин ота–боболаримиз Самовий Худони ғазаблантирдилар. Шунинг учун, Худо уларни Халдей қабиласидан бўлган
13
15У Шашбаззарга шундай деди: “Бу буюмларни Қуддусга олиб бор. Худонинг уйини олдинги ўрнида қурдириб, буюмларни Маъбадга жойлаштир.”
16Шунда Шашбаззар келиб, Худонинг Қуддусдаги уйи пойдеворини ётқиздирди. Ўшандан буён ҳозиргача қурилиш давом этмоқда, ҳали тугагани йўқ.
17Энди, шоҳимизга маъқул бўлса, Бобилдаги шоҳ ҳужжатларини синчиклаб қараб чиқсалар. Ўшанда шоҳ Куруш Худонинг Қуддусдаги ўша уйини қайта қуриш учун фармон чиқарганми ёки йўқми, кўрадилар. Шоҳимиз бу ишга оид қарорларини бизга маълум қилишларини сўраймиз.”