1Шоҳ Артахшас ҳукмронлиги даврида мен билан бирга
2
4Пахатмўаб уруғидан — Зарахиё ўғли Элихўнай ва у билан бирга 200 та эркак.
5Затту уруғидан — Яхазиёл ўғли Шаханиё ва у билан бирга 300 та эркак.
6Адин уруғидан — Йўнатан ўғли Эвид ва у билан бирга 50 та эркак.
7Элам уруғидан — Оталиё ўғли Ешаё ва у билан бирга 70 та эркак.
8Шафатиё наслидан — Микойил ўғли Забадиё ва у билан бирга 80 та эркак.
9Йўаб наслидан — Ёхиёл ўғли Ободиё ва у билан бирга 218 та эркак.
10Баних уруғидан — Йўсифиё ўғли Шалумит ва у билан бирга 160 та эркак.
11Бўвай уруғидан — Бўвай ўғли Закариё ва у билан бирга 28 та эркак.
12Озгад уруғидан — Хаккатан ўғли Йўханон ва у билан бирга 110 та эркак.
13Одонихам уруғидан — Элифалет, Явиёл, Шамаё ва улар билан бирга 60 та эркак. Элифалет, Явиёл ва Шамаё қариндошлари орасидан энг охирги бўлиб қайтиб келдилар.
14Биғвай уруғидан — Утай, Заккур ва улар билан бирга 70 та эркак.
15Мен уларни Оҳабо шаҳрига оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим. Ўша жойда биз уч кун турдик. Мен тўпланганларни синчиклаб кўриб чиқдим, уларнинг орасида
16Кейин йўлбошчилар Элиазарни, Ориёлни, Шамаёни, Элнатанни, Ёривни, Элнатанни, Натанни, Закариёни, Машулломни ҳамда Таврот устозлари Йўхарив ва Элнатанни чақиртирдим.
17Уларни Косифиёдаги
18Худойимизнинг марҳамати бизга ёр бўлгани учун, улар Шаравиё деган лаёқатли бир одамни, ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юбордилар. Шаравиё
19Шунингдек, Марори уруғидан Хашавиё ва Ешаё ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юборилган эди. Улар жами 20 та эркак эдилар.
20Булардан ташқари, 220 та Маъбад хизматкори ҳам юборилди. Бу хизматкорларнинг аждодларини шоҳ Довуд ва унинг аъёнлари левиларга ёрдам бериш учун тайинлаган эдилар. Уларнинг ҳаммаси номма–ном қайд этилган.
21Худодан: “Бизни, болаларимизни ва бутун мол–мулкимизни сафарда сақлагин”, деб сўраб, тоат–ибодат қилишимиз учун мен Охабо дарёси бўйида рўзани эълон қилдим.
22Шоҳдан: “Бизни йўлда душмандан ҳимоя қилиш учун бир гуруҳ
23Шундай қилиб, биз рўза тутдик ва Худойимизга, бизни сақлагин, деб илтижо қилдик. Худойимиз бизнинг илтижоларимизни эшитди.
24Сўнгра бош руҳонийларнинг орасидан ўн иккита руҳонийни — Шаравиёни, Хашавиёни ва уларнинг қариндошларидан ўнтасини танлаб олдим.
25Худойимизнинг уйи учун
26Мен уларга топширган назрларнинг миқдори қуйидагича эди:
27ярим пуд чиқадиган 20 та олтин коса,
28Мен уларга шундай дедим: “Сизлар
29Сизлар бу назрларни Қуддусга олиб боргунларингизгача эҳтиёт қилиб сақланглар. Сўнг буларни
30Шундай қилиб, руҳонийлар ва левилар тарозида тортилган бу кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг Қуддусдаги уйига олиб бориш учун қабул қилиб олдилар.
31Биринчи ойнинг ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди.
32Биз Қуддусга етиб келиб, у ерда уч кун турдик.
33Тўртинчи куни эса кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг уйида тарозида тортиб, Уриё ўғли руҳоний Миромўтга топширдик. Унинг ёнида Финхаз ўғли руҳоний Элазар, шунингдек, левилардан Ешува ўғли Йўзабад ва Биннуй ўғли Новадиё бор эдилар.
34Ўша куни биз ҳамма нарсани тарозида тортиб, ҳисоблаб чиқдик, ҳар бир нарсанинг вазнини ёзиб қўйдик.
35Шундан сўнг асирликдан қайтиб келганлар Исроил халқининг Худосига
36Сўнг шоҳнинг фармонини Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ноибларига ва ҳокимларига олиб бордилар. Ноиблар билан ҳокимлар халққа ва Худонинг уйига ёрдам кўрсатдилар.