1Бу воқеа Ахашвераш
2Шоҳ Ахашвераш Шушандаги
3ҳукмронлигининг учинчи йилида
4Ахашвераш анча вақт — бир юз саксон кун давомида ўз шоҳлигининг беқиёс бойлигини, дабдабали ва ҳашаматли улуғворлигини кўрсатди.
5Бу зиёфатдан кейин Ахашвераш Шушан қалъасининг каттаю кичигига шоҳ саройининг боғ ҳовлисида етти кун зиёфат берди.
6Боғнинг мармар устунлари тепасидаги кумуш ҳалқаларга олий навли ва сафсар рангли
7Ичимликлар турли–туман олтин қадаҳларда берилди. Шоҳона шароб ҳам, шоҳнинг бойлиги каби, жуда сероб бўлди.
8Чунки шоҳ ўз хонадони бошқарувчиларига: “Ҳар кимга истаганича берилсин”, деб фармон этди. Шунинг учун ичимликлар, шоҳнинг фармонига кўра, меҳмонларнинг хоҳишига қараб берилди.
9Малика Вашти ҳам шоҳ Ахашвераш саройида аёллар учун зиёфат бераётган эди.
10Еттинчи куни шоҳ шароб ичиб вақти чоғ бўлиб, ўзининг Махумон, Бизта, Харбона, Бихта, Авағта, Затар, Каркас исмли еттита мулозимига
11“Малика Ваштига шоҳона тож кийдириб, ҳузуримга олиб келинглар, халққа ва аъёнларга унинг гўзаллигини кўрсатай.” Ҳақиқатан ҳам малика ғоят гўзал эди.
12Лекин малика Вашти келмади, мулозимлар орқали шоҳнинг берган фармонини бажаришдан бош тортди. Шоҳ бундан қаттиқ ғазабланди, маликадан ғоятда жаҳли чиқди.
13Шоҳ ўз ишларини қонун–қоидани биладиганлар олдида қиларди.
14Ўша пайтда шоҳнинг яқинлари Форс ва Мидия шоҳлигининг еттита беки — Каршана, Шатор, Адмата, Таршиш, Мирос, Марсано, Мамухон эди. Уларнинг жойи шоҳнинг ҳузурида бўлиб, шоҳликда энг юқори мавқени эгаллаган эдилар. — Шоҳ қонун–қоидаларни яхши биладиган ўша донишмандлардан сўради:
15— Шоҳ Ахашвераш малика Ваштига мулозимлар орқали фармон берган эди, у итоат этмади. Бунинг учун қонунга биноан уни нима қилиш керак?
16Шунда Мамухон шоҳ ва аъёнлар ҳузурида шундай жавоб берди:
17Чунки маликанинг қилиғини ҳамма аёллар эшитишгач, улар: “Шоҳ Ахашвераш, малика Ваштини ҳузуримга олиб келинглар, деб фармон берган экан, малика бормабди”, деб гапириб юрадилар ва эрларини менсимай қўядилар.
18Маликанинг қилиғи тўғрисида эшитган Форс ва Мидия шоҳлиги бекойимлари шоҳимизнинг ҳамма аъёнларига айни ўша гапни айтадилар. Ўртада киборлик, дилсиёҳлик пайдо бўлади.
19Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, ўзлари бутун шоҳлик ҳудуди бўйича қарор чиқарсинлар. Форс ҳамда Мидия шоҳлиги қонунларига: “Вашти шоҳ Ахашвераш ҳузурига кирмасин, унинг шоҳликдаги мартабаси бошқа яхшироғига берилсин”, деган қўшимча киритилсин ва бу фармон ўзгартирилмасин.
20Шоҳлик қанчалик катта бўлмасин, шоҳимизнинг бу фармони шоҳлик бўйлаб тарқалганда, барча аёллар — бою камбағали эрларини ҳурмат қиладиган бўладилар.
21Бу гап шоҳга ва аъёнларга маъқул бўлди. Шоҳ Мамухон айтганидай қилди.
22У қўли остидаги ҳамма вилоятларга мактуб жўнатди. Мактуб ҳар бир вилоятнинг ўз ёзувида ва ҳар бир халқнинг ўз тилида битилган бўлиб, унда: “Ҳар бир эркак ўз оиласида хўжайин бўлсин ва унинг гапи гап бўлсин”, деб ёзилган эди.