1Шоҳ Ахашвераш [1] ўз шоҳлигининг бу четидан тортиб оролларгача бўлган жойларда ўлпон йиғарди.
2Унинг куч–қудрати, фаолияти ва Мордахайни ҳар жиҳатдан қандай юксалтиргани Форс ҳамда Мидия шоҳларининг “Кундалик хотиралар” китобида ёзилган.
3Яҳудий Мордахай, ҳуқуқи бўйича, шоҳ Ахашверашдан кейин турарди. У яҳудий қабиладошлари орасида улуғликка эришди, биродарлари орасида ҳурматга сазовор бўлди. Чунки у ўз халқи манфаати учун, ҳамма қабиладошларининг тинчлиги учун курашарди.