1Ахашвераш
2Шоҳнинг аъёнлари айтдилар: “Шоҳимиз учун ёш, чиройли қизлар қидирилсин.
3Бунинг учун шоҳимиз қўли остидаги вилоятларда назоратчилар тайин қилинсин, улар чиройли барно қизларни шоҳимизнинг хизматкори, ҳарам оғаси Хегай назорати остида Шушан қалъасидаги ҳарамга тўпласинлар, қизларга пардоз берсинлар.
4Шоҳимизга ёққан қиз Ваштининг ўрнига малика бўлсин.” Бу гап шоҳга маъқул келди ва у айтилганларни қилди.
5Шушан қалъасида бир
6
7Ота–онасидан етим қолган Ҳадассани Мордахай асраб олиб тарбия қилди. Ҳадасса Мордахайнинг жияни эди. Унинг бошқа исми Эстер бўлиб, келишган, гўзал қиз эди.
8Шоҳнинг амру фармони эълон қилингач, Шушан қалъасига кўп қизларни тўплаб, Хегай назоратига топширилди. Эстер ҳам шоҳ саройига келтирилиб, ҳарам оғаси Хегай назоратига топширилди.
9Хегайга Эстер ёқди, Хегай унга илтифот кўрсатди. Хегай дарров: “Бу қизга пардоз бериб, парваришланглар, унга улушини бериб туринглар, саройдан еттита канизак танлаб олиниб, унга чўри қилиб берилсин”, деб буюрди. Шоҳ ҳарамининг энг яхши бўлмасига қизни ва унинг канизларини жойлаштирди.
10Лекин Эстер ўз халқи, уруғ–аймоғи тўғрисида ҳеч нарса айтмади. Чунки Мордахай унга бу тўғрида оғиз очмаслигини буюрган эди.
11Мордахай ҳар куни Эстернинг соғлигидан хабар олгани, унга қандай муомала қилишяпти экан, деб билгани ҳарам ҳовлиси атрофида юрарди.
12Ҳар бир ёш қизга, Ахашвераш ҳузурига кириш учун навбати келганда, ўн икки ой давомида пардоз бериларди. Аёллар учун чиқарилган қоида шунақа эди. Олти ой мирра
13Шундан кейин қиз шоҳ ҳузурига кирарди: қиз саройга кираётганда, ҳарамдан нима талаб қилса, ҳаммаси бериларди.
14Кечқурун шоҳ ҳузурига кирган қиз, эртасига эрталаб шоҳнинг мулозими
15Мордахайнинг асрандиси, унинг амакиси Абуҳайилнинг қизи Эстер шоҳ ҳузурига кирадиган пайт ҳам келди. Эстер шоҳнинг мулозими, ҳарам оғаси Хегай нима таклиф қилган бўлса, шуни олди ва бошқа ҳеч нарса сўрамади. Эстерни кўрганларнинг кўзларида қувонч порлади.
16Шундай қилиб, Ахашвераш шоҳлигининг еттинчи йили
17Шоҳ Эстерни ҳамма қизлардан ортиқ севиб қолди. Эстер шоҳнинг мурувватига ва илтифотига барча қизлардан кўпроқ сазовор бўлди: Ахашвераш маликалик тожини Эстернинг бошига кийгизиб, уни Ваштининг ўрнига малика қилди.
18Сўнгра шоҳ ҳамма аъёнлари ва хизматкорлари учун Эстер шарафига зиёфат берди, ҳамма вилоятларда байрам эълон қилди. Олийҳимматлик билан ҳадялар улашди.
19Барно қизлар кейинги сафар ҳарамга тўпланишганда, Мордахай саройда ўз вазифасини бажараётган эди
20Эстер Мордахайнинг буйруғига итоат этиб, уруғ–аймоғи ва халқи тўғрисида ҳали гапирмаган эди. Эстер Мордахайнинг тарбиясида бўлган пайтда унга қандай итоат қилган бўлса, ҳозир ҳам шундай итоат этарди.
21Ўша кунларда — Мордахай саройда ўз вазифасини бажараётганда, шоҳнинг Бихтан ва Тараш деган иккита дарвозабони қутуриб, шоҳ Ахашверашнинг жонига суиқасд қилишни режалаштирдилар.
22Мордахай бу фитнани билиб қолиб, малика Эстерни огоҳлантирди. Эстер эса фитна тўғрисидаги хабарни Мордахай номидан шоҳга етказди.
23Бу воқеа текширилгач, тўғри деб топилди ва иккала хизматкор дорга осилди