1Бу ҳодисалардан кейин шоҳ Ахашвераш
2Шоҳнинг саройдаги
3Шоҳнинг саройдаги аъёнлари Мордахайга: “Нимага сен шоҳнинг амрига итоат этмаяпсан–а?!” деб айтардилар.
4Улар Мордахайга бу гапни ҳар куни айтсалар ҳам, Мордахай уларнинг гапига қулоқ солмасди. Аъёнлар, Мордахайнинг бу қилиғига Хомон тоқат қила олармикан, деб уни бу аҳволдан хабардор қилдилар. Чунки Мордахай уларга: “Мен
5Хомон Мордахайнинг тиз чўкиб таъзим қилмаётганини кўрганда, ғазабдан тутоқарди.
6Хомон биргина Мордахайни ўлдиришни арзимас иш деб ўйлади. Мордахайнинг қайси халқдан эканини билгани учун, Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлиги ҳудудидаги мордахайларни — жамики яҳудий халқини қириб ташлашга қасд қилиб қўйди.
7Ахашвераш шоҳлигининг ўн иккинчи йили
8Шундан кейин Хомон шоҳ Ахашверашга айтди:
9Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант
10Шундан кейин шоҳ бармоғидаги
11— Бу пуллар ўзингда қолсин, халқни ҳам сенга бердим, — деди шоҳ Хомонга. — Анави халққа нимани маъқул кўрсанг, шуни қил.
12Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бекига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг
13Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қирилсин, мол–мулки талон–тарож қилинсин,
14ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди.
15Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди.