1Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хосхона рўпарасида пайдо бўлди. Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб,
2ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрдию, унга марҳамат қилди ва қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди.
3Шоҳ ундан:
4— Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бугун Хомон билан бирга меникига зиёфатга келсалар, — деди малика. — Мен шоҳимиз учун зиёфат тайёрлагандим.
5Шоҳ:
6Шоҳ майдан ичар экан:
7— Менинг истагим ва илтимосим шуки,
8агар шоҳимиз мендан мамнун бўлсалар, шоҳимиз менинг тилагимни ва истагимни қондиришни маъқул кўрсалар, эртага мен тайёрлайдиган зиёфатга Хомон билан бирга келсинлар. Ўшанда шоҳимизнинг саволига жавоб бераман.
9Хомон ўша куни зиёфатдан хурсанд, кайфияти чоғ бўлиб чиқди. У шоҳ саройи дарвозаси олдида Мордахайни кўрди. Мордахай Хомоннинг ҳурмати учун ўрнидан турмади ҳам, таъзим ҳам қилмади. Хомон эса ғазабдан тутоқди.
10Бироқ у ўзини босди. Уйига келиб, дўстларини ва хотини Зарешни чақиртирди.
11Хомон уларга ўзининг чексиз бойлигидан, кўпдан–кўп ўғилларидан, шоҳ уни аъёнлар ва хизматкорлар устидан юксак мартабага кўтаргани тўғрисида гапирди.
12Кейин у яна айтди:
13Лекин сарой дарвозасида турган
14Шунда хотини Зареш ва ҳамма дўстлари Хомонга маслаҳат беришди: