Эстер 6:1-14 UZV2013 - Bible AI

1Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди.

2Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг [1] дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мордахай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди.

3Шунда шоҳ: — Бу хизмати учун Мордахай нима билан тақдирланган? Унга ҳурмат кўрсатилганми? — деб сўради. — У ҳеч нарса билан тақдирланмаган, — деб жавоб беришди шоҳнинг аъёнлари.

4— Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мордахай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида [2] шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди.

5Шоҳнинг аъёнлари: — Бу ёққа кирсин! — деб буюрди шоҳ.

5— Ҳовлида Хомон турибди, — деб жавоб беришди.

6Хомон киргач, шоҳ ундан сўради: — Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одамга қандай ҳурмат кўрсатса бўлади? Хомон ўз кўнглида: “Шоҳ мендан бошқа кимга ҳам иззат–ҳурмат кўрсатишни истарди”, деб ўйлади

7ва шоҳга айтди:

7— Шоҳимиз ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган одам учун

8ўзлари кийган шоҳона либосларни, шоҳимиз минган, усти шоҳона зеб–зийнатлар [3] билан безатилган отни олиб келишсин.

9Шоҳнинг энг яқин бекларидан бири қўлига либосларни ва отни беришсин. Шоҳ ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган ўша одам кийинтирилгандан кейин, отга миндирилсин–да, шаҳар майдонига олиб чиқилсин. Унинг олдида юриб “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солинсин.

10Шоҳ Хомонга буюрди: — Ҳозироқ, ўзинг айтганингдай, либосларни ва отни олгин–да, сарой дарвозасида турган яҳудий Мордахайга шундай қил. Айтганларингдан бирортаси ҳам қолиб кетмасин.

11Хомон либосларни ва отни олиб, Мордахайни кийинтирди. Сўнг уни отга миндириб, шаҳар майдонига олиб чиқди ва унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солди.

12Мордахай сарой дарвозасига қайтиб келди. Хомон эса шарманда бўлганидан юзини беркитиб жадал уйига йўл олди.

13Хомон хотини Зарешга ва барча дўстларига юз берган воқеани айтиб берди. Дўстлари ва хотини Зареш шундай дейишди: — Мордахай туфайли сен пастга кетдинг. Агар у яҳудийлардан бўлса, унга бас кела олмайсан. Аксинча, мартабанг, шубҳасиз, пастлашади.

14Улар гаплашиб турганларида, шоҳнинг мулозимлари [4] келиб, Хомонни Эстер тайёрлаган зиёфатга апил–тапил олиб кетдилар.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>