1Ўша куни шоҳ Ахашвераш
2Шоҳ Хомондан қайтариб олган
3Эстер шоҳ билан яна гаплашди. Шоҳнинг оёғига йиқилиб “Ўгах
4Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон узатган эди, Эстер ўрнидан туриб, шоҳнинг қаршисига келди
5ва айтди:
6Ахир, халқимнинг бошига тушадиган кулфатни томоша қилиб чидаб тура оламанми?! Қабиладошларим ўлдирилаётганда, гувоҳ бўлиб тура оламанми?!
7Шунда шоҳ Ахашвераш малика Эстерга ва яҳудий Мордахайга айтди:
8Энди шоҳ номидан яҳудийлар тўғрисидаги мактубни ўзларингизга маъқул келадиган тарзда ёзиб, шоҳнинг узуги билан
9Шундан сўнг учинчи ойда — Шавон ойининг
10Мордахай шоҳ Ахашвераш номидан мактубни ёздиргач, шоҳнинг узуги билан муҳрлади ва шоҳнинг йилқисидаги учқур отларга чопарларни ўтқазиб жўнатди.
11Шоҳ мактубда яҳудийларга ҳамма шаҳарларда тўпланиб, ўзларини ҳимоя қилишларига ҳуқуқ берди. Бундан ташқари, ҳужум қиладиган ҳар қандай душман халқнинг ёки юртнинг қуролли кучларини, болаларини ва аёлларини йўқ қилишга, ўлдиришга, мол–мулкини талон–тарож қилишга, қиришга ижозат берди.
12Шоҳ Ахашверашнинг қўл остидаги ҳамма юртларда бир кун — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг
13Ушбу фармон матни ҳар бир вилоятга, барча халқларга қонун ўрнида эълон қилинди. Шундай қилиб, яҳудийлар ўша куни ўз душманларидан қасос олишга тайёр туришлари керак эди.
14Чопарлар шоҳнинг учқур отларига миндилару унинг фармонига кўра, тўрт томонга елиб кетдилар.
15Мордахай кўк ва оқ рангли шоҳона либосларга бурканиб, катта олтин тожни кийиб, сафсар рангли
16Бундан яҳудийларнинг қалби умидга тўлди, шоду хуррам, вақти чоғ бўлди, улар учун шарафли кунлар бошланган эди.
17Ҳамма вилоятларда, ҳар бир шаҳарда, шоҳнинг амру фармони етиб борган ҳар қандай жойда яҳудийлар шоду хуррам бўлиб, ўйнаб–кулдилар, зиёфатлар уюштирдилар, байрам қилдилар. Шоҳликдаги кўп халқлар яҳудий бўлди, чунки ҳаммани яҳудийлардан қўрқув туйғуси қамраб олган эди.