1Сизлар бир вақтлар гуноҳлару айбларингиз туфайли руҳан ўлик эдингизлар.
2Сизлар бу дунёнинг одатлари бўйича, ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб яшардингиз. Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган — шайтон.
3Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тананинг эҳтирослари ва бемаъни ўй–хаёлларга берилиб яшайдиган, барча одамзод каби табиатан Худонинг қаҳр–ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик.
4Аммо меҳр–шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди:
5Гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни
6Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан бирга жой берди. Булар Исо Масиҳ туфайли амалга ошди.
7Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр–шафқат кўрсатди.
8Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали
9Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин.
10Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди.
11Эсингизда бўлсин,
12Ўша пайтда сизлар Масиҳни билмас эдингизлар,
13Сизлар олдин Худодан узоқ эдингиз, энди эса Исо Масиҳ орқали, Унинг тўкилган қони туфайли Худога яқинлашдингиз.
14Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлик манбаимиздир. У Ўз танасини фидо қилиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни бирлаштирди, уларнинг орасидаги адоват деворини қулатди.
15Исо Масиҳ яҳудийларга берилган
16
17Масиҳ келиб, сизларга, яъни олдин Худодан узоқ бўлганларга ҳамда Худога яқин бўлганларга тинчлик
18Масиҳ туфайли энди ҳаммамиз бир
19Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар.
20Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси
21Бу иморат
22Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизлар ҳам бу иморатнинг бир қисмисиз. Бу иморатни Худонинг Руҳи Ўзига маскан қилиб олади.