1Худонинг севикли фарзандлари экансиз, энди Худодан ўрнак олинглар.
2
3Сизларнинг орангизда фаҳш, зинокорлик, ифлослик ёки хасислигу очкўзлик ҳатто тилга ҳам олинмасин. Булар Худонинг
4Шунингдек, орангизда беадаблик, ножўя сўзлару қўпол ҳазиллар ҳам бўлмасин, чунки бундай қилиқлар сизларга тўғри келмайди. Яхшиси, Худога шукр айтинглар.
5Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки хасису очкўз инсон Масиҳнинг ва
6Ҳеч ким сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки ўша гуноҳлар туфайли Худонинг қаҳр–ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади.
7Шунинг учун уларга шерик бўлманглар.
8Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса
9Ахир, ҳар қандай эзгулик,
10Раббимизга нима мақбул эканлигини билишга тиришинглар.
11Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар.
12Махфий равишда қилинадиган ўша ишлар ҳақида гапириш ҳам уятдир.
13Аммо нур порлаганда ҳамма нарса фош бўлиб, очиқ–ошкор кўринади.
14Ахир нур ҳамма нарсани очиқ–ойдин қилади–ку! Мана шу сабабдан
15Шундай қилиб, қай тарзда яшаётганингизга диққат қилинглар. Нодонлар каби эмас, балки донолардай ҳаёт кечиринглар.
16Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган бу кунлар ёмонликка тўла.
17Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббимиз Исонинг иродаси нима эканлигини англашга ҳаракат қилинглар.
18Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча,
19Бирга йиғилганингизда санолар, руҳий мадҳиялару қўшиқлар куйланглар. Мусиқа асбобларию хонишларингиз билан чин юракдан Раббимизга ҳамдлар айтинг.
20Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукр қилинглар.
21Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар.
22Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар.
23Масиҳ
24Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак.
25Эй, эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар.
26Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди.
27Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан ҳоли бўлиб, улуғвор, муқаддас ва бенуқсон бўлиши учун Масиҳ шундай қилди.
28Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган бўлади.
29Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз жамоатини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади.
30Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз.
31Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Шунинг учун эркак киши
32Бу буюк сирдир, энди Масиҳ ҳамда жамоатга ҳам тааллуқлидир.
33Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.