2Юнус балиқнинг қорнида экан, ўзининг Эгаси Худога шундай деб ибодат қилди:
3“Эй Эгам, қайғули дамларимда Сенга қилдим илтижо, Илтижоларимни Сен эшитдинг. Ўликлар диёрининг [1] қаъридан фарёд кўтардим, Сен эшитдинг овозларимни.
4Мени отгандинг тубсиз чуқурга, Денгиз бағрига, Мени қуршаб олганди сувнинг гирдоби. Сенинг тўлқинларинг Ўтгандилар устимдан босиб.
5Сенинг ҳузурингдан Қувилганман, дедим ўшанда, Лекин муқаддас Маъбадингни Яна кўраман!
6Сувлар мени бўғзимгача кўмганди, Тубсиз денгиз атрофимни ўради. Денгиз ўтлари бошимга ўралиб қолди.
7Тоғларнинг тубига [2] чўккандим — Занжирлари билан то абад менга тўсиқ қўйган жойга [3]. Сен эса, Эй Эгам Худо, Жонимни ўша жойдан қутқардинг!
8Эй Эгам, ҳаётим онлари тугай деганда, Мен Сени эсладим. Илтижоларим Сенгача, Муқаддас Маъбадинггача етиб борди.
9Сохта, бемаъни бутларга сиғинадиганлар Сенга бўлган садоқатидан воз кечдилар!