1Юнусга
2“Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бориб, Менинг сўзларимни жар солиб у ердагиларга эълон қил.”
3Юнус
4Юнус шаҳар бўйлаб бир кун йўл юриб ўтди. У айланиб юриб: “Яна қирқ кундан кейин Найнаво хароб бўлади”, деб жар солди.
5Найнаволиклар Худога ишониб, рўза тутамиз, деб эълон қилдилар. Шаҳардаги каттаю кичик тавба қилиб қанорга ўранди
6Бу хабар Найнаво шоҳига ҳам етиб борди. У тахтдан тушиб, шоҳона либосларини ечди, қанорга ўраниб, кулга ўтирди.
7Ўзи ва амалдорлари номидан бутун Найнаво бўйлаб қуйидаги фармонни эълон қилди: “На инсонлар, на ҳайвонлар — мол–қўйлар ҳеч нарса емасин, сув ичмасин.
8Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.
9Ким билади, балки Худо раҳм қилиб, бизга бўлган ғазабини қайтарар, биз ҳалок бўлмасмиз.”
10Худо уларнинг қилган ишларини, ёвуз қилмишларидан қайтганини кўриб, раҳм қилди ва уларнинг устига “юбораман”, деб айтган офатни юбормади.