1Азиз болаларим, мен сизларга гуноҳ қилманглар деб, шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо
2У бизни гуноҳларимиздан поклаш учун қурбон бўлди. Нафақат бизнинг, балки бутун дунёнинг гуноҳлари учун қурбон бўлди.
3Худони таниб–билганимизни шундан билсак бўлади: Худони таниб–билган одам Унинг амрларига риоя қилади.
4Худони биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган эса ёлғончидир, унда ҳақиқат йўқ.
5Худонинг каломига итоат қилган одамда эса Худонинг севгиси ўз мукаммал ифодасини топган. Мана шундан биз Худо билан бирга эканимизни билсак бўлади.
6Мен Худо билан биргаман, деган одам Исо Масиҳ яшагандай яшаши керак.
7Эй
8Аммо мен ёзаётган бу амрни янги десам ҳам бўлади, чунки бу амр Масиҳ ва сизлар орқали амал қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, зулмат ўтиб, ҳақиқий нур ҳозирдан порламоқда.
9Мен нурда яшаяпман деб туриб, ўз биродаридан нафратланган одам ҳали ҳам зулматдадир.
10Биродарини севган одам эса нурда яшайди ва ҳеч қандай нарса унинг қулашига сабаб бўла олмайди.
11Аммо биродаридан нафратланган одам зулматдадир. У зулматда юриб, қаерга кетаётганини билмайди, чунки зулмат унинг кўзларини кўр қилган.
12Азиз болаларим, сизларга ёзяпман: Масиҳ туфайли гуноҳларингиз кечирилди.
13Эй оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар.
14Оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар.
15Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар. Дунёни севган одамда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди.
16Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир.
17
18Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз.
19Аслида, бу одамлар ўз орамиздан чиқдилар, аммо улар бизга тегишли бўлмаганлар. Шунинг учун бизни тарк этдилар. Агар бизга қарашли бўлганларида эди, биз билан қолган бўлар эдилар. Аммо чиқиб кетганларидан шуниси маълум бўлдики, биронтаси ҳам бизга қарашли эмас.
20Сизлар эса ҳаммангиз ҳақиқатни биласизлар, чунки сизлар Исо Масиҳдан
21Мен буларни сизлар ҳақиқатни билмаганингиз учун эмас, аксинча, билганингиз учун ёзяпман. Ёлғончилар ҳақиқатга мансуб эмаслигини ҳам эслатмоқчиман.
22Исони Масиҳ эмас, дейдиган ҳар қандай одам ёлғончидир. У Масиҳнинг душмани! У Отани ҳам, Ўғилни ҳам рад этади.
23Ўғилни рад этган одамда
24Сизлар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақланглар. Агар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақласангиз, сизлар ҳам Ўғил, ҳам Ота билан бирга яшайсизлар.
25Масиҳнинг Ўзи буни бизга ваъда қилган. Бу абадий ҳаётдир.
26Буларни сизларга йўлдан оздирмоқчи бўлган одамлардан эҳтиёт бўлишингиз учун ёзяпман.
27Аммо сизлар Исо Масиҳдан
28Ҳа, азиз болаларим, бу сўнгги дамларда Масиҳ билан яшанглар, токи У
29Биз Масиҳнинг одил эканлигини биламиз. Шунинг учун адолатли иш тутган ҳар қандай одам Худонинг фарзанди эканлигига амин бўламиз.