1Қаранглар, Отамиз Худо бизни фарзандларим деб, қандай буюк бир севгини кўрсатди! Ҳақиқатан ҳам, биз Унинг фарзандларимиз.
2Ҳа,
3Худога бундай умид боғлаган ҳар бир одам Исо
4Гуноҳ қилувчи ҳар қандай одам Худога қарши бош кўтарган бўлади, чунки гуноҳ Худога қарши бош кўтармоқ демакдир.
5Масиҳ эса гуноҳларимизни ювиш учун келганини биласизлар. Унда гуноҳ йўқлиги ўзингизга аён.
6Масиҳ билан яшаган ҳар бир одам гуноҳдан юз ўгиради. Гуноҳ қилиб юрган одам эса, Масиҳни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам.
7Азиз болаларим, ҳеч ким сизларни алдамасин. Адолатли иш қилувчи ҳар қандай одам худди Масиҳ сингари одилдир.
8Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидандир. Чунки иблис азалдан гуноҳ қилиб келяпти. Аммо
9Худонинг болалари гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг ҳаётбахш кучи уларнинг ичидадир. Улар Худонинг болалари бўлганлари учун гуноҳда яшамайдилар.
10Демак, иблис болалари билан Худо болаларининг фарқи шунда: адолатли иш қилмаган ва ўз биродарини севмаган одам Худодан эмас.
11Сизлар бошидан эшитган калом шу: бир–биримизни яхши кўрайлик!
12Ёвуз шайтон зоти бўлган
13Эй
14Биз ўлимдан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биродарларимизни севамиз. Биродарини севмаган одам эса ўлим исканжасида қолган.
15Биродаридан нафратланган ҳар қандай киши қотилдир. Ҳеч бир қотил абадий ҳаётга эга бўлмаслигини биласизлар.
16Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз ҳақиқий севгини билдик. Демак, биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни фидо қилишга бурчлимиз.
17Агар ўзимизга тўқ бўлиб туриб, муҳтожликда яшаётган биродаримизни кўрсак–у, унга ёрдам бермай юрагимизни тош қилсак, қандай қилиб бизда Худонинг севгиси жой олади?
18Азиз болаларим, биз ҳақиқий севгимизни қуруқ гап билан эмас, амалда кўрсатайлик.
19
21Агар виждонимиз бизни қийнамаса, эй азизларим, Худо олдида дадил бўламиз
22ва Ундан нима сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажариб, Унга манзур бўлган ишларни қиляпмиз.
23Худонинг амри эса Унинг Ўғли Исо Масиҳга ишонишдан ва Масиҳ буюрганидек, бир–биримизни севишдан иборатдир.
24Худонинг амрларини бажарган одам Худо билан бирга ва Худо у билан бирга яшайди. Худо биз билан яшаётганини У ҳар биримизга берган Руҳидан биламиз.