1Эй
2Одамда Худонинг Руҳи борлигини шундан билиб олсангиз бўлади: Исо
3Буни тан олмайдиган одам эса Худодан эмас. Бундай одамдаги
4Сизлар эса, азиз болаларим, Худодансизлар ва сохта пайғамбарларни енгдингизлар. Ахир, ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устундир.
5Ўша сохта пайғамбарлар бу дунёдан, уларнинг гапи ҳам бу дунёга тегишли, шунинг учун
6Биз эса Худоданмиз. Худони таниган одам бизга қулоқ солади, Худодан бўлмаган эса қулоқ солмайди. Ана шундан биз ҳақиқат Руҳи билан ёлғон руҳини фарқлай
7Эй азизларим, бир–биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади.
8Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир.
9Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди: У бизга ҳаёт бериш учун ягона Ўғлини дунёга юборди.
10Ҳақиқий севги — бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди.
11Азизларим, Худо бизни шу қадар севгани учун, биз ҳам бир–биримизни яхши кўришимиз керак.
12Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас. Агар биз бир–биримизни яхши кўрсак, демак, Худо биз билан бирга ва Унинг севгиси бизда ўзининг мукаммал ифодасини топган.
13Худо ҳар биримизга Ўз Руҳини берган. Шундан биламизки, Худо биз билан ва биз Худо билан бирга яшамоқдамиз.
14Отамиз Худо Ўз Ўғлини дунёнинг
15Исони
16Худонинг бизга бўлган меҳр–муҳаббатини биз татиб кўриб, унга ишонч ҳосил қилдик.
17Шу тариқа Унинг севгиси бизда мукаммал ифодасини топади. Шунда биз қиёмат кунини дадиллик билан қаршилаб оламиз, чунки ҳозирданоқ Масиҳ сингари Худо билан бирга яшамоқдамиз.
18Худонинг севгисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишининг қалби эса Худонинг севгисига тўлмаган. Шунинг учун у қиёмат кунидан қўрқиб яшайди.
19Биз севамиз, чунки Худо бизни биринчи бўлиб севди.
20Агар бирор киши Худони севаман деса–ю, биродаридан нафратланса, у ёлғончидир. Кўриб турган биродарини сева олмаган одам кўрмаган Худони ҳам сева олмайди.
21Худони севган одам биродарини ҳам яхши кўриши керак! Бу амрни бизга Худо берган.