Юҳанно 1:1-51 UZV2013 - Bible AI

1Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом — Худо эди.

2Азалда У Худо билан бирга эди.

3Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.

4Калом — ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.

5Нур зулматда порлайди, Зулмат эса Нурни енголмади.

6Худо Яҳё исмли бир одамни юборди.

7Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин.

8Унинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди.

9Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди.

10Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади.

11У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.

12Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.

13Улар на тана хоҳишидан, На эр хоҳишидан, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир.

14Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди.

15Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: — Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.

16Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик.

17Худо қонунни Мусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди.

18Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Ота бағридаги, аслида Худо бўлган ягона Ўғил, Уни бизга танитди.

19[19-20] Қуддусдаги яҳудийлар Яҳёнинг олдига руҳонийларни ва левиларни юбордилар. Улар келиб, Яҳёдан: — Сен кимсан? — деб сўрадилар. Яҳё жавоб беришдан бош тортмади. У шаҳодат бериб, очиқ–ойдин: — Мен Масиҳ эмасман, — деб айтди.

21Яна ундан: — Йўқ! — деди у. — Биз кутаётган пайғамбармисан? — деб савол бердилар. У яна: — Йўқ! — деб жавоб берди.

21— Бўлмаса кимсан? Илёсмисан? — деб сўрадилар.

22— Унда кимсан? Бизни юборганларга жавоб беришимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? — деб сўрадилар.

23— Ишаё пайғамбар айтганидай: “Эгамизга тўғри йўл очинг”, деб саҳрода янграётган овоз менман, — деди Яҳё.

24Фарзийлар томонидан юборилган бу одамлар

25Яҳёга дедилар:

25— Модомики сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, биз кутган пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб юрибсан?

26Яҳё уларга жавобан шундай деди: — Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган бир Зот бор.

27У менинг орқамдан келяпти, шундай бўлса–да, мен Унинг чориғи ипларини ечишга ҳам арзимайман.

28Бу ҳодиса Иордан дарёсининг шарқий қирғоғидаги Байтания қишлоғида юз берган эди. Яҳё ўша ерда одамларни сувга чўмдириб юрарди.

29Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди: “Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди!

30Мен ана шу Киши ҳақида: “Менинг кетимдан келаётган Зот, мендан улуғдир. Чунки У мендан олдин мавжуд бўлган”, деб айтган эдим.

31Мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин Уни Исроил халқига танитиш мақсадида, мен одамларни сувга чўмдиргани келдим.”

32Яҳё яна шундай шаҳодат бериб деди: — Мен Руҳнинг осмондан каптардай учиб келганини ва Унинг устига қўнганини кўрдим.

33Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.”

34Мен буни кўрдим ва сизларга “Бу — Худонинг Ўғлидир”, деб айтяпман.

35Эртаси куни Яҳё шогирдларининг иккитаси билан яна кечаги жойда эди.

36У ўтиб кетаётган Исога қараб:

36— Ана, Худонинг Қўзиси! — деди.

37Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди.

38Исо ўгирилиб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди–да, улардан: — Раввий, Сиз қаерда турасиз? — дейишди улар. (“Раввий” устоз демакдир).

38— Сизларга бирон нарса керакми? — деб сўради.

39— Юринглар, кўрасизлар, — деди Исо. Улар бориб, Исонинг турар жойини кўрганларида, соат тўрт бўлиб қолган эди. Шунинг учун улар ўша куни Исо билан қолишди.

40Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унга эргашганлардан бири Идрис эди. Идрис — Шимўн Бутруснинг укаси эди.

41У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга:

41— Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг Танлагани” демакдир.)

42Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо унга қараб деди:

42— Сен Юҳанно ўғли Шимўнсан. Сенинг исминг Кифа бўлади (Кифа юнончада — Бутрус, яъни “Тош” демакдир).

43Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр! — деди.

44Филип Байтсайда шаҳридан бўлиб, Идрис ва Бутруснинг ҳамшаҳари эди.

45Филип Натанилни топиб, унга деди:

45— Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар эса ўзларининг битикларида бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан!

46— Носира шаҳридан? У ердан бирон яхшилик чиқармиди?! — деди Натанил унга. — Юр, кўрасан! — деди унга Филип.

47Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди: — Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди.

48Натанил Исодан сўради: — Сиз мени қаердан танийсиз? — Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, — деб жавоб берди Исо.

49Шунда Натанил деди:

49— Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз!

50Исо унга жавобан деди: — Мен сенга: “Сени анжир дарахти тагида кўрдим”, деганим учунгина ишоняпсан. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан!

51Сўнг яна шундай деб қўшиб қўйди: — Сизларга чинини айтайин: сизлар осмон очилганини ва Худонинг фаришталари Инсон Ўғли олдига тушиб–чиқаётганини кўрасизлар.