1Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо Лазарнинг қишлоғи Байтанияга борди. Исо ўша Лазарни ўликдан тирилтирган эди.
2Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди.
3Шу пайт Марям бир шиша тоза сунбулдан ишланган қимматбаҳо атир мойини олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойининг хушбўй ҳидига тўлиб кетди.
4Исонинг шогирдларидан бири, Унга хиёнат қиладиган Яҳудо Ишқариёт деди:
5— Бу мойни уч юз кумуш тангага сотиб, камбағалларга бўлиб берса бўлмасмиди?!
6У бу гапни камбағалларга қайғургани учун эмас, балки ўғри бўлгани учун айтди. Пул қутиси Яҳудонинг назоратида эди, қутига солинадиган пулдан у ўғирлаб турарди.
7Исо шундай деди: — Аёлни тинч қўйинглар! Зотан, у Мени дафн кунимга тайёрлади.
8Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўлади. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман.
9Бир талай яҳудийлар Исонинг Байтанияда эканлигини билиб келишди. Улар нафақат Исони, балки Исо ўликдан тирилтирган Лазарни ҳам кўришни истардилар.
10Бош руҳонийлар Лазарни ҳам ўлдиришни режалаштирган эдилар.
11Чунки кўп яҳудийлар Лазар туфайли Исо томонига ўтиб, Унга имон келтираётган эдилар.
12Эртаси куни байрамга борган кўп халойиқ Исонинг Қуддусга келаётганини эшитиб қолишди.
13Улар пальма дарахти шохларидан олишди, Уни қарши олгани чиқиб, шундай деб ҳайқиришарди: Эгамиз номи билан келаётган Инсон барака топсин. Исроилнинг шоҳи муборак бўлсин!”
13“Тасанно!
14Исо бир хўтикни топиб, унга минди, худди Муқаддас Битикларда айтилгандай:
16Исонинг шогирдлари аввал буни тушунмадилар. Исо улуғлангандан кейингина улар бу сўзларнинг У ҳақда ёзилганини ва халқ худди ёзилганидек қилганини эсладилар.
17Исо Лазарни қабрдан чақириб тирилтирганига гувоҳ бўлган оломон Исога эргашиб, бу ҳақда ҳаммага айтди.
18Исонинг қилган бу мўъжизали аломати ҳақида эшитган кўп одамлар Уни кутиб олгани чиққан эдилар.
19Фарзийлар эса бир–бирига: — Қаранглар, қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Бутун дунё Унинг ортидан бормоқда! — дейишарди.
20Худога сажда қилиш учун байрамга келганлар орасида баъзи ғайрияҳудийлар бор эди.
21Улар Филипнинг олдига бориб (Филип Жалиланинг Байтсайда шаҳридан эди) шундай деб айтишди:
21— Тақсир, биз Исони кўрмоқчимиз.
22Филип бориб, бу ҳақда Идрисга айтди. Сўнг иккалови Исонинг олдига бориб, Унга айтишди.
23Исо уларга шундай жавоб берди:
23— Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соат келди.
24Сизларга чинини айтай: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради.
25Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.
26Ким Менга хизмат қилмоқчи бўлса, орқамдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлсин. Менга хизмат қилган одамни Отам ҳурмат қилади.
27Энди эса юрагим сиқилиб кетяпти. Нима ҳам дер эдим?! “Эй Ота, бу вақт–соатдан Мени сақла”, деб айта олармидим?! Мен шу вақт–соат учун келганман–ку!
28Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!— Мен номимни улуғладим, бундан кейин ҳам улуғлайман, — деган садо келди.
28Исо шундай дейиши биланоқ осмондан:
29У ерда турган оломон бу садони эшитиб, момақалдироқ деб ўйлади. Бошқалар эса:
29— Унга фаришта гапирди! — дейишди.
30Бунга жавобан Исо деди: — Бу садо Мен учун эмас, сизлар учун бўлди.
31Энди бу дунё ҳукм қилинади, энди бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори ҳайдаб чиқарилади.
32Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан.
33Исо бу сўзларни қай йўл билан ўлишини билдириш учун айтди.
34Халқ бунга жавобан деди: — Биз Тавротда, Масиҳ абадий яшайди, деб эшитганмиз. Қандай қилиб Сен: Инсон Ўғли юқорига кўтарилиши керак, деб айтяпсан? Инсон Ўғли ким ўзи?
35Исо уларга деди: — Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди.
36Нур ҳануз сизлар билан экан, нурга ишонинглар, шунда нур фарзандлари бўласизлар.
39Ҳақиқатдан ҳам, улар ишона олмадилар. Негаки, Ишаё улар ҳақида яна шундай деб айтганди:
40“Худо уларнинг кўзларини кўр қилди, Ақлларини ўтмас қилди. Токи кўзлари билан кўрмасинлар, Ақллари билан англамасинлар, Тағин Менга қайтиб, шифо топмасинлар.”
41Ишаё Масиҳнинг улуғворлигини кўргани учун бу сўзларни айтган эди.
42Шунга қарамай, кўп яҳудий бошлиқлари ҳам Исога имон келтирдилар. Лекин улар фарзийлар туфайли буни очиқчасига тан олмас эдилар, чунки синагогадан ҳайдалишдан қўрқардилар.
43Ахир, улар Худонинг мақтовидан кўра инсоннинг мақтовини яхши кўрардилар.
44Исо хитоб қилиб деди: “Менга ишонган одам Менга эмас, балки Мени Юборганга ишонган бўлади.
45Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади.
46Менга ишонган биронта одам зулматда қолмасин, деб Мен дунёга нур бўлиб келдим.
47Агар ким Менинг сўзларимни эшитиб, риоя қилмаса, Мен уни ҳукм қилмайман. Мен дунёни ҳукм қилиш учун эмас, нажот бериш учун келганман.
48Мени рад қилиб, сўзларимни қабул қилмаган одамни ҳукм қилувчи бор. Айтган сўзим ундай одамни охиратда ҳукм қилади.
49Зотан Мен Ўзимча гапирганим йўқ. Мени юборган Ота нима айтишимни, қандай гапиришимни Менга амр этган.
50Унинг амри эса абадий ҳаёт беришини биламан. Хуллас, нима айтаётган бўлсам, Отам Менга айтгандай сизларга айтяпман.”