2Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди.
3Мен сизга айтган сўзим орқали сизлар аллақачон тозаланиб бўлгансизлар.
4Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар.
5Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.
6Ким Мен билан алоқани узса, новда каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади.
7Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади.
8Сизлар кўп ҳосил бериб, Менинг шогирдларим эканлигингизни исботлайсиз. Бу орқали Отам улуғланади.”
9“Ота Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Севгимга содиқ қолинглар.
10Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг севгисига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, Менинг амрларимга амал қилсангизлар, севгимга содиқ қоласизлар.
11Менинг шодлигим қалбингизни тўлдирсин, деб сизларга бу сўзларни айтдим.
12Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар.
13Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ.
16Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: “Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин”, деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради.
18“Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингки, сизлардан илгари Мендан нафратланган.
19Сизлар бу дунёга тегишли бўлганингизда эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Сизлар эса бу дунёга тегишли эмассизлар. Мен сизларни бу дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади.
20Қул ўз хўжайинидан устун эмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар.
21Одамлар буларни сизларга Менинг номим туфайли қиладилар. Ахир, улар Мени Юборганни танимайдилар.
22Агар Мен келиб, уларга гапирмаганимда эди, улар Менга ишонмаганлари учун гуноҳда айбланмас эди. Энди бўлса гуноҳларини оқлаш учун баҳона топа олмайдилар.
23Мендан нафратланган одам Отамдан ҳам нафратланади.
24Агар Мен улар орасида бошқа ҳеч ким қилмаган мўъжизаларни қилмаганимда эди, улар гуноҳда айбланмас эди. Энди бўлса мўъжизаларимни кўрдилар–у, Мендан ҳам, Отамдан ҳам нафратландилар.
25Бу эса Тавротдаги: “Мендан сабабсиз нафрат этганлар”, деган сўзлар бажо бўлиши учун содир бўлди.
26Мен сизларга Отамдан юборадиган Ҳомий, яъни Отамдан чиққан Ҳақиқат Руҳи келганда Мен тўғримда гувоҳлик беради.
27Сизлар ҳам гувоҳлик берасизлар, чунки бошданоқ Мен билан бирга бўлгансизлар.”