1Шундан кейин Пилат Исони олиб кетишни ва қамчилатишни буюрди.
2Аскарлар тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, устига сафсар тўн кийдирдилар.
3Исонинг олдига қайта–қайта келиб:
4Пилат яна ташқарига чиқиб яҳудийларга хитоб қилди:
5Шу пайт бошида тиканли тож, эгнида сафсар тўн билан Исо ташқарига чиқди.
6Бош
7Яҳудийлар унга жавобан:
8Пилат буни эшитгач, юраги орқага тортиб кетди.
9Қайтадан ҳукумат саройига кириб, Исодан:
10— Менга жавоб бермайсанми?! — деди Пилат. — Сени озод қилишга ёки хочга михлашга менда ҳокимият борлигини билмайсанми?!
11Исо жавоб берди:
12Шундан кейин Пилат Исони қўйиб юборишга чора излай бошлади. Аммо яҳудийлар шундай деб қичқиришди:
13Пилат бу сўзни эшитгач, Исони ташқарига олиб чиқди ва Тош супа деб ном олган жойдаги ҳукм курсисига ўтирди (бу жойнинг оромийча номи Габбата эди).
14Ўша куни
15— Йўқ қилинг Уни, йўқ қилинг! Хочга михланг! — деб бақирди улар.
16Охири Пилат Исони хочга михлаш учун аскарларга топширди. Улар эса Исони олиб кетдилар.
17Исо Ўз хочини кўтариб, шаҳар ташқарисидаги Бош суяги деган жойга келди. (Бу жойнинг оромийча номи Гўлгота эди.)
18У ерда Исони хочга михлаб қўйдилар. У билан бирга яна иккита одамни ҳам хочга михладилар. Уларнинг бири Исонинг бу томонида, бошқаси у томонида, Исо эса ўртада эди.
19Пилат бир лавҳага: “Яҳудийларнинг Шоҳи Носиралик Исо”, деган сўзларни ёзиб, лавҳани хочга остириб қўйди.
20Исо хочга михланган жой шаҳарга яқин бўлгани учун, бу лавҳани кўп яҳудийлар ўқидилар. Лавҳа оромий, лотин ва юнон тилларида ёзилган эди.
21Яҳудий бош руҳонийлари эса Пилатга бориб шундай дедилар:
22— Мен қандай ёзган бўлсам, шундайлигича қолсин, — деди Пилат.
23Аскарлар Исони хочга михлаб бўлиб, Унинг кийимларини олдилар. Кийимларини тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бир аскарга бердилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан–оёқ чоксиз бир тўқима эди.
24Аскарлар бир–бирига:
25Исонинг хочи ёнида Унинг онаси ва холаси, Клопанинг хотини Марям ҳамда Магдалалик Марям турар эдилар.
26Исо онасини ва онаси ёнида турган севикли шогирдини кўрди. Исо онасига:
27Кейин шогирдига қараб:
28Исо ҳамма ишларини тугатганини биларди. Муқаддас Битиклар бажо бўлсин деб, У:
29Бу ерда арзон шаробга тўла бир идиш турган эди. Аскарлар шаробга шимгични ботирдилар–да, таёқнинг учига илиб, Исонинг оғзига олиб бордилар.
30Исо шаробни татиб кўргач:
31Ўша куни Шаббат арафаси эди. Эртанги Шаббат куни ниҳоятда табаррук кун ҳисоблангани учун, яҳудийлар жасадларни хочда қолдиришни истамадилар. Улар Пилатнинг олдига бориб, хочга михланган одамларнинг болдирларини синдириб ташлаб, хочдан туширишни сўрадилар.
32Шунда аскарлар бориб, Исо билан бирга хочга михланган биринчи, сўнгра иккинчи одамнинг болдирларини синдириб ташладилар.
33Исонинг олдига келиб, Унинг ўлиб бўлганини кўрдилар. Шунинг учун болдирларини синдирмадилар.
34Лекин аскарлардан бири Исонинг биқинини найза билан тешди, шу заҳоти Унинг биқинидан қон билан сув оқиб чиқди.
35Бу ҳодисани кўрган киши, сизлар ҳам ишонинглар деб, гувоҳлик бериб келмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқат айтаётганини билади.
36Бу ҳодиса Муқаддас Битиклардаги: “Биронта ҳам суяги синдирилмайди”, деган сўзлар амалга ошиши учун рўй берди.
37Муқаддас Битикларнинг бошқа бир жойда шундай дейилган: “Улар найзани ўзлари санчиган Одамга қарайдилар.”
38Ариматеялик Юсуф Исонинг шогирди эди, лекин яҳудийлардан қўрққани учун буни яшириб юрар эди. Исо ўлганидан кейин Юсуф Пилатдан Исонинг жасадини хочдан тушириб олишни илтимос қилди. Пилат ижозат берди. Шунда Юсуф бориб, Исонинг жасадини хочдан тушириб олди.
39Илгари кечаси Исонинг олдига борган Никодим ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд
40Улар иккови Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддаларни суртиб, Уни кафанладилар.
41Исо хочга михланган жойнинг яқинида бир боғ бор эди. У боғда ҳали ҳеч ким дафн қилинмаган янги бир қабр бор эди.
42Ўша кун яҳудийларнинг Шаббат арафаси бўлгани учун улар, бу жой яқинроқ, деб Исонинг жасадини ўша қабрга қўйдилар.