Юҳанно 21:1-25 UZV2013 - Bible AI

1Бу ҳодисалардан кейин Исо Жалила кўли бўйида яна шогирдларига зоҳир бўлди. Бу шундай рўй берди:

2Шимўн Бутрус, “Эгизак” лақабли Тўма, Жалиладаги Кана қишлоғидан бўлган Натанил, Забадийнинг ўғиллари ва бошқа икки шогирд бирга йиғилган эдилар.

3Шимўн Бутрус ёнидагиларга: — Биз ҳам сен билан борамиз, — дейишди улар. Сўнг қайиққа тушиб, жўнаб кетишди. Лекин ўша кеча ҳеч нарса тутишолмади.

3— Мен кетдим, балиқ тутаман, — деди.

4Кун ёришганда Исо қирғоқда турган эди. Шогирдлари эса Унинг Исо эканлигини билмадилар.

5— Йигитлар, балиғингиз борми? — деб сўради Исо улардан. — Йўқ, — деб жавоб берди улар.

6— Тўрингизни қайиқнинг ўнг томонига ташланглар, шунда тутасизлар, — деди Исо. Улар тўрни ташладилар. Балиқ кўплигидан уни тортиб ололмадилар.

7Шу пайт Исонинг севикли шогирди Бутрусга: Шимўн Бутрус буни эшитиши биланоқ, узун кўйлагининг этакларини белига қистирди–ю, кўлга сакради.

7— Бу Раббимиз Исо–ку! — деди.

8Бошқа шогирдлар эса балиқ тўла тўрни судраганча, қайиқда келдилар. Улар қуруқликка яқин, тахминан икки юз тирсак масофада эдилар.

9Қирғоққа чиққанларида, нонни ва ёнган кўмир устида пишаётган балиқни кўрдилар.

10Исо уларга: — Ҳозир тутган балиғингиздан олиб келинглар, — деди.

11Шимўн Бутрус бориб, тўрни қирғоққа тортиб чиқарди. Тўр катта балиқларга тўла эди. Ҳаммаси бўлиб 153 та балиқ бор эди. Балиқлар кўплигига қарамасдан, тўр йиртилмади.

12Исо шогирдларига: — Қани келинглар, нонушта қилиб олинглар, — деди. Улардан ҳеч бири: “Сиз кимсиз?” — деб сўрашга ботинолмади, чунки Унинг Раббимиз Исо эканлигини билар эдилар.

13Исо уларнинг олдига бориб, нондан берди, балиқдан ҳам берди.

14Бу Исонинг тирилганидан кейин учинчи бор шогирдларига зоҳир бўлиши эди.

15Нонуштадан кейин Исо Шимўн Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени улардан кўпроқ яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Мен Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Унга Бутрус. — Қўзиларимни ўтлат, — деди унга Исо.

16Исо иккинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Бутрус Унга. — Қўйларимни боқ, — деди унга Исо.

17Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? Исо учинчи марта яна шу саволни бергани учун Бутрус хафа бўлди. — Раббим! Сиз ҳамма нарсани биласиз, мен Сизни яхши кўришимни ҳам биласиз, — деди Бутрус. Исо унга шундай деди: — Қўйларимни ўтлат!

18Сенга чинини айтайин: ёш бўлганингда камарингни ўзинг боғлар эдинг, хоҳлаган жойингга борар эдинг. Қариганингда эса қўлларингни узатасан, бошқа биров сени боғлайди, сени хоҳламаган жойингга олиб боради.

19Исо бу сўзлар орқали Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашини билдирди. Сўнгра унга: — Ортимдан юр! — деди.

20Бутрус бурилиб, Исонинг севикли шогирди орқаларидан эргашиб келаётганини кўрди. Бу шогирди кечки зиёфатда энгашиб, Исодан: “Ҳазрат, Сизни ким тутиб беради?” — деб сўраган эди.

21Бутрус уни кўриб, Исодан:

21— Раббим, унинг тақдири нима бўлади? — деб сўради.

22Исо унга:

22— Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?! Сен ортимдан юравер, — деди.

23Шундай қилиб, имонлилар орасида бу шогирд ўлмайди, деган гап–сўз тарқалиб кетди. Ҳолбуки, Исо уни ўлмайди, демаганди. У фақат: “Агар Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?!” — деб айтган эди.

24Ана шу шогирд бу ҳодисаларнинг ҳаммасига гувоҳ бўлиб, уларни ёзиб олган. Унинг гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламиз.

25Исо яна кўп бошқа ишлар қилган. Булар бирма–бир ёзиб чиқилганда эди, ёзилган китоблар оламга ҳам сиғмас эди, деб ўйлайман.

>