1Шундан кейин
2Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни сандиққа солиб қўясан.”
3Шундай қилиб, мен акас ёғочидан сандиқ ясадим, олдингисига ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олдим. Кейин иккала тошни кўтариб, тоққа чиқдим.
4
5Мен тоғдан қайтиб тушдим. Эгамизнинг амрига кўра, лавҳаларни сандиққа солдим. Лавҳалар ҳали ҳам ўша сандиқда турибди.
6(
7Исроил халқи у ердан Гудгодахга, Гудгодахдан оқар сувлар ўлкаси Ётботога боришди.
8Эгамиз: “Менинг
9Шунинг учун
10Мен яна олдингидай тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолдим. Эгамиз бу сафар ҳам менинг илтижоимни эшитиб, сизларни ҳалок қилмайдиган бўлди.
11У менга шундай деди: “Қани, халқни бошла. Уларни Мен ота–боболарига қасам ичиб ваъда берган юртга олиб бор. Улар ўша юртга бориб, уни қўлга киритишсин.”
12Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг.
13Мен бугун сизларга бераётган Эгамизнинг амру фармонларига риоя қилинг, шунда бахтиёр бўласиз.
14Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз Худоникидир.
15Аммо Эгамиз фақатгина ота–боболарингизга қаттиқ муҳаббат қўйди. Мана бугун кўриб турганингиздай, уларнинг авлодини, сизларни барча халқлар орасидан танлаб олди.
16Юракларингизни суннат қилинглар, бундан кейин ўжар бўлманглар.
17Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди.
18Етим ва беваларга адолат қилади, мусофирга меҳрибонлик қилади, уларга нон ва кийим беради.
19Сизлар ҳам мусофирларга меҳрибон бўлинглар, ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир эдингизлар.
20Эгангиз Худодан қўрқинглар. Ёлғиз Унга сажда қилинглар, Унга содиқ бўлиб, Унинг номи билан қасам ичинглар.
21Фақат Унга ҳамдлар айтинглар, чунки У сизларнинг Худойингиздир. Сизлар ўз кўзингиз билан Унинг буюк ва қўрқинчли аломатларини кўрдингиз.
22Мисрга борган ота–боболарингиз етмиш киши эди, холос. Энди эса Эгангиз Худо сизларни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қилди.