1Ота–боболарингизнинг Худоси —
2Сизлар борадиган юртдаги халқлар бошқа худоларга сиғинади. Уларнинг юртини қўлга киритганингиздан кейин тоғ чўққиларидаги, қирлардаги ва ҳар бир яшил дарахт остидаги саждагоҳларини бузиб, йўқ қилинглар.
3
4Эгангиз Худога ўша халқлар сингари сажда қилманглар.
5У улуғланиши учун барча қабилаларингиз орасидан Ўзига бир жой танлайди. Сизлар ўша жойда Унга сажда қилинглар.
6У ерга куйдириладиган ва бошқа
7У ерда, Эгангиз Худонинг ҳузурида оилаларингиз билан еб, Эгангиз Худо ҳамма ишингизга берган баракадан севининглар.
8У ерда биз ҳозир қилаётган ишларни қила кўрманглар. Бу ерда ҳамма кўнглига маъқул келганини қиляпти.
9Чунки Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган ерга ҳали кирмадингиз, осойишта ҳаётга эришмадингиз.
10Аммо кўп ўтмай сизлар Иордан дарёсидан ўтасизлар, Эгангиз Худо мулк қилиб берадиган юртда жойлашасизлар. У душманларингизни енгиб, сизларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилади, сизлар хавф–хатарсиз яшайсизлар.
11Шунда Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга мен амр қилган
12Эгангиз Худо ҳузурида ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги
13Эҳтиёт бўлинглар, куйдириладиган қурбонлигингизни дуч келган жойда қилаверманглар.
14Уларни фақат Эгамиз қабилаларингиз орасидан танлаган жойда қилинглар. Мен сизларга амр қилганнинг ҳаммасини ўша ерда адо этинглар.
15Борди–ю, гўшт емоқчи бўлсангиз, ҳайвонни истаган пайтингизда, Эгангиз Худо берган баракага яраша, хоҳлаган шаҳрингизда сўйиб, ейишингиз мумкин. Одам пок бўлса ҳам, ҳаром бўлса ҳам, кийик ва оҳу гўштини егандай, бу гўштдан еяверсин.
16Фақат қонни истеъмол қилманглар, уни сувдай ерга тўкиб ташланглар.
17Назру қурбонликларингизни шаҳарларингизда еманглар. Донингиз, шаробингиз ва
18фақат Эгангиз Худо танлаган жойда енглар. Буларни Унинг ҳузурида ўғлингиз, қизингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги
19Юртингизда яшар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, левиларни унутиб қўйманглар.
20Эгангиз Худо сизларга берган ваъдага кўра, ерларингизни кенгайтиради. Шунда кўнглингиз гўштни тусаб: “Гўшт егим келяпти”, деб айтсангиз, хоҳлаганингизча гўшт ейсиз.
21Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жой сизлар турган жойдан узоқда бўлса, мен буюрганимдай, У сизларга берган мол ёки қўйлардан сўйиб, шаҳрингизда хоҳлаганингизча гўшт есангиз бўлади.
22Пок ёки ҳаром одам бу гўштни оҳу ёки кийик гўштини егандай тановул қилаверсин.
23Қонни эса асло истеъмол қилманглар, чунки қон жондир, жонни гўшт билан бирга еманглар.
24Қонни истеъмол қилмай, сув сингари ерга тўкиб ташланглар.
25Сизлар ҳам, фарзандларингиз ҳам, қонни истеъмол қилманглар, шунда бахтиёр бўласизлар. Эгамизнинг олдида маъқул иш қилган бўласизлар.
26Эгамизга атаган эҳсонларингизни ва ваъда қилган назрларингизни У танлаган жойга олиб боринглар.
27
28Мен бераётган бу амрларни битта қолдирмай бажаринглар. Шунда ўзларингиз ҳам, сизлардан кейинги фарзандларингиз ҳам то абад бахтли бўласизлар. Негаки, Эгангиз Худонинг олдида тўғри, яхши ишларни қилган бўласизлар.
29Сизлар юртга кириб, у ердаги халқларга ҳужум қилганингизда, Эгангиз Худо уларни йўқ қилади. Сизлар уларнинг ерларига жойлашасизлар.
30Шунда эҳтиёт бўлинглар, уларнинг удумларини қилиб, тузоққа тушиб қолманглар. “Бу халқлар худоларига қандай хизмат қилган экан–а?! Мен ҳам улардай қиламан”, деб уларнинг худолари ҳақида суриштирманглар.
31Уларга хос усул билан Эгангиз Худога сиғинманглар. Улар Эгамиз нафратланадиган ҳар бир жирканч ишни қиладилар. Ҳатто ўғилларини, қизларини худоларига қурбонлик қилиб, оловда ёндирадилар.
32Мен сизларга берган амрларни битта қолдирмай бажаринглар. Бу амрларга ҳеч нарса қўшманглар ҳам, олиб ташламанглар ҳам.