1
2
3“Бу қирлар атрофида шунча айланиб юрганингиз етади. Энди шимол томонга боринглар.
4Бу халққа Мендан шундай буйруқ бергин: ‘Сеир юртида яшайдиган биродарларингиз — Эсов авлодининг ерларидан ўтасизлар. Улар сиздан қўрқишади. Аммо эҳтиёт бўлинглар,
5улар билан жанг қилманглар. Мен сизларга у ернинг бир қаричини ҳам бермайман, чунки Мен Сеир тоғларини Эсов авлодига мулк қилиб берганман.
6Улардан овқатни кумушга сотиб олиб енглар, сувни ҳам кумушга сотиб олиб ичинглар.
7Мен, Эгангиз Худо, ҳар бир ишингизда сизларга барака бердим. Шу бепоён саҳрода юрганингизда сизларни ҳимоя қилдим. Қирқ йилдан бери Мен сизлар билан биргаман, сизлар ҳеч қандай камчилик кўрмадингизлар.’”
8Шундай қилиб, биз Сеирда яшовчи биродарларимиз — Эсов авлодининг еридан ўтиб кетдик. Элет ва Эзйўн–Гебердан Иордан водийсига кетган йўлдан юрдик. Сўнгра
9Шунда Эгамиз менга деди: “
10(Олдин у ерда Эйим халқи яшаган эди. Улар кўпчилик бўлиб, кучли,
11Эйим халқи ва Иноқ авлодлари, одатда,
12Сеирда анча олдин
13Эгамиз: “Қани, энди отланинглар, Зарад сойлигидан ўтинглар”, — деб амр берди. Биз Зарад сойлигидан ўтдик.
14Кадеш–Барнадан чиқишимизга ва Зарад сойлигидан ўтишимизга 38 йил кетди. Эгамиз онт ичиб айтганидай, бу вақт оралиғида ўша наслнинг урушга яроқли бўлган одамлари оламдан ўтиб кетди.
15Дарҳақиқат, Эгамиз уларга қарши Ўз қўлини кўтариб, қароргоҳдаги ҳамма урушга яроқлиларни қириб ташлади.
16Урушга яроқли бўлганларнинг ҳаммаси ўлиб, халқ орасидан йўқ бўлгандан кейин,
17Эгамиз менга шундай деди:
18“Бугун Ор шаҳридан ўтасизлар, Мўаб юртининг шимолий чегарасини кесиб,
19
20(Илгарилари бу ер Рафа халқининг юрти эди. Бу ерда Рафа халқи яшаган эди. Оммон халқи эса уларни Замзум халқи, деб аташарди.
21Бу халқ кучли, кўп бўлиб, Иноқ авлоди сингари баланд бўйли эди. Аммо Эгамиз уларни йўқ қилди. Оммон халқи уларнинг ерини қўлга киритиб, ўша ерга жойлашиб олганди.
22Сеирда яшаётган Эсов авлоди учун ҳам Эгамиз худди шундай қилган эди. Хорим халқини Эгамиз йўқ қилди. Эсов авлоди Хорим халқининг ерини қўлга киритиб, уларнинг ўрнига ўзлари жойлашиб олишди. Улар ҳозиргача ўша ерда яшайди.
23Авим халқи эса жанубдаги Ғазогача бўлган қишлоқларда яшарди. Аммо Хафтўрдан келган Хафтўр халқи уларни йўқ қилиб, ўрниларига ўзлари жойлашиб олишганди.)
24Биз Мўаб юртидан ўтганимиздан кейин, Эгамиз шундай деди: “Энди отланиб, йўлга тушинглар, Арнон сойлигидан ўтинглар. Мен
25Мен шундай қиламанки, бугундан бошлаб бутун ер юзидаги халқлар сизлардан қўрқиб, ваҳимага тушадиган бўлишади. Номингизни эшитганлар сизлардан қўрққанидан қалтирайдиган бўлади.”
26Шундан кейин мен Кадамўт чўлидан Хашбон шоҳи Сихўнга элчилар орқали қуйидагича дўстона гапларни етказдим:
27“Ижозат беринг, сизнинг ерингиздан ўтиб кетайлик. Ўнгга ҳам, чапга ҳам қайрилмай, тўғри йўлдан кетамиз.
28Овқатни биз сиздан кумушга сотиб олиб, еймиз, сувни ҳам сиздан сотиб олиб ичамиз, фақат пиёда юриб ўтишимизга рухсат берсангиз бўлди.
29Сеирда яшаётган Эсов авлоди ҳам, Ор шаҳрида яшаётган Мўабликлар ҳам ижозат берган эди. Уларнинг ерларидан ўтиб келдик. Улар сингари сиз ҳам ижозат беринг, ерингиздан ўтиб кетайлик. Иордандан ўтиб,
30Бироқ Хашбон шоҳи Сихўн еридан ўтиб кетишимизга рухсат бермади. Сизлар бугун яшаб юрган ерни қўлга киритишингиз учун Эгангиз Худо Сихўннинг юрагини тош қилиб, ўжар қилиб қўйганди.
31Эгамиз менга шундай деди: “Мен Сихўнни ва унинг юртини сенинг қўлингга беряпман. Унинг юртини забт эта бошла.”
32Сихўн бутун халқини бошлаб, биз билан жанг қилгани Яхаз шаҳрига чиқди.
33Аммо Эгамиз Худо уни бизнинг қўлимизга берди. Сихўнни, унинг жамики халқини, фарзандларини йўқ қилиб ташладик.
34Сихўннинг ҳамма шаҳарларини олиб, биронтасини ҳам қолдирмай вайрон қилдик. Эркаклари, аёллари ва болаларидан биронтасини ҳам тирик қолдирмадик.
35Мағлуб қилган шаҳарларимиздан фақат чорва ва бойликларни ўзимизга ўлжа қилиб олдик.
36Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан ҳамда
37Аммо биз Явоқ дарёси бўйидаги Оммон халқининг ерларига ва қирлардаги уларнинг шаҳарларига ҳужум қилмадик. Чунки Эгамиз Худо бизга у ерларни босиб олишни ман қилганди.