1Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртга кириб, у ерни эгаллаб жойлашганингизда,
2ҳамма экинларингизнинг илк ҳосилидан олиб, саватга солинглар. Сўнг ўшани Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар.
3Хизматда бўлган
4Руҳоний саватни қўлингиздан олиб, Эгангиз Худонинг
5Сизлар Эгангиз Худонинг ҳузурида шу гапни айтинглар: “Аждодимиз
6Мисрликлар бизни оғир ишларга солиб, эзиб қийнадилар.
7Шунда биз ота–боболаримизнинг Худоси —
8Шундан кейин Эгамиз қудратию ажойиботлари билан, буюк, ваҳимали аломату мўъжизалари билан бизни Мисрдан олиб чиқди.
9Бизни мана шу жойга олиб келди, сут ва асал оқиб ётган шу юртни бизга берди.
10Энди эй Эгамиз, бизга берган ернинг илк ҳосилини Сенга олиб келдик.”
11
12Сизлар учинчи йилда, ушр бериш йилида, барча ҳосилингизнинг ўндан бир қисмини ажратинг. Кейин ўша ушрни
13Сўнгра Эгангиз Худога айтинг: “Мен уйимдан
14Аза тутган пайтимда муқаддас ушрдан емадим. Ҳаром бўлганимда унга тегмадим, бирон қисмини ҳам ўликлар учун атамадим. Эй
15Энди осмондаги муқаддас маконингдан бизга боқ! Ота–боболаримизга ичган қасамингга биноан, бизга,
16Эгангиз Худо бугун сизларга: “Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларга риоя қилинглар”, деб буюряпти. Буларни битта қолдирмай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан бажаринглар.
17Бугун сизлар шундай деб айтдингиз: “Эгамиз бизнинг Худойимиз, Унинг йўлидан юрамиз, Унинг фармонларига, амрларига, қонун–қоидаларига риоя қиламиз, Унга қулоқ соламиз.”
18Эгамиз сизларга берган ваъдасига кўра, бугун сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси, деб атади. Унинг барча амрларига риоя қилсангиз,
19У сизларни Ўзи яратган барча халқлардан устун қилади. Сизлар мақтовларга, шуҳрату ҳурматга эришасиз. Унинг ваъдасига кўра, Эгангиз Худонинг муқаддас халқи бўласиз.