8Худойи Таоло халқларга ерни бўлиб берганда, Одамзодни ер юзига тарқатганда, Халқларнинг чегараларини, Илоҳий зотлар сонига кўра, белгилаганди.
9Ёқуб наслини эса Эгамиз Ўзига улуш қилиб олди, Исроилни Ўз насибаси қилди.
10Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади.
11Гўё бургут инидагиларни уйғотиб, Ўз полапонлари узра айлангандай, Қанотларини ёйиб, полапонларини кўтаргандай, Қанотлари устида уларни олиб юргандай,
12Эгамизнинг ёлғиз Ўзи Исроилни олиб юрди, Ёнида бошқа худо йўқ эди.
13Ернинг чўққиларига Исроилни ҳукмдор қилди, Даланинг ҳосили билан уни тўйдирди. Тошдан чиққан асал билан, Тошлоқ ерда ўсган зайтунларнингмойи билан боқди.
14Сигир қатиғию эчки сути билан, Қўзичоқ ва қўй думбаси билан, Башан қўчқорию бузоқлари гўшти, Аъло буғдой билан боқди. Узумдан қилинган аъло шаробдан ичирди.
15Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди.
16Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди.
17Худога эмас, жинларга қурбонлик келтирди. Бу худоларни ўзлари билмас эди, Бу худолар яқинда пайдо бўлган, Oта–боболари улардан қўрқмаган эди.
19Эгамиз буларни кўриб, уларни рад этди, Ўз ўғил–қизлари Унинг ғазабини келтирганди.
20У шундай деди: “Бу халқдан юзимни ўгираман, Уларнинг аҳволи нима бўлишини кўраман. Ахир, улар эгри насл, садоқатсиз фарзандлардир.
21Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман.
22Ғазабимдан олов чиқади, Ўликлар диёрининг энг чуқур жойигача ёндиради, Ерни, ҳосилини куйдиради, Тоғ пойдеворини кул қилади.
24Очлик уларнинг силласини қуритади, Иситма ёндириб куйдиради, Офат жонларини олади. Ёввойи ҳайвонлар уларни тилка–пора қилади, Ерда судраладиган илонлар заҳрини сочади.
30Ана, Эгаси Исроилни тарк этди, Суянган Қояси уларни душманга бериб қўйди. Акс ҳолда бир киши Исроилнинг мингтасини таъқиб қила олармиди?! Икки киши Исроилнинг ўн мингтасини ҳайдай олармиди?!
31Ҳатто душманлари тан олади, Исроил Худоси қудратли Қоя эканлигини.
35Уларнинг оёқлари чалишганда Мен қасос оламан, жазосини бераман. Уларнинг ҳалокат куни яқиндир, Уларнинг қисмати ҳал бўлади.”
36Эгамизнинг халқи кучдан қолганда, Эркину эрксизлар нобуд бўлганда, Эгамиз Ўз халқини оқлайди, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади.
37Шунда Эгамиз Ўз халқидан сўрайди: “Ишонган худоларингиз қани?! Сиз паноҳ олган қоянгиз қани?!
38Сизлар ўшаларга қурбонлик ёғидан едирдингиз, Назр шаробидан ичирдингиз. Энди улар келиб, сизларга ёрдам берсин! Ўшалар сизга қалқон бўлиб кўрсин!
39Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди.