1Мусо жамики
2
3У нафақат ота–боболаримиз билан, балки шу ерда турган ҳар бир одам билан аҳд қилди.
4
5Мен ўшанда
6
7
8Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг.
9Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман.
10Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.
11
12Мен, Эгангиз Худонинг амрига кўра,
13Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор.
14Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, молингиз, эшагингиз, бирорта ҳайвонингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Қулу чўриларингиз сиздай дам олсин.
15Ёдингизда тутинг: сизлар Мисрда қул эдингиз, Мен қудратим ва ажойиботларим билан сизларни у ердан олиб чиқдим. Шунинг учун, Шаббат кунига риоя қилинглар, деб амр этдим.
16
17
18
19
20
21
22Эгангиз бу амрларни ҳаммангизга ўша тоғда олов, булут ва қоронғилик ичидан баланд овоз билан айтди, бошқа бирон сўз қўшмади. Сўнгра У бу амрларни иккита тош лавҳага ёзиб, менга берди.
23Тоғ олов бўлиб ёнаётганда, қоронғилик ичидан овоз эшитдингиз. Шунда қабилаларингиз бошлиқлари ва оқсоқоллари менинг олдимга келиб,
24шундай дейишди: “Мана, Эгамиз Худо улуғворлигини, буюклигини бизга кўрсатди. Унинг овозини биз олов ичидан эшитдик. Бугун биз Худонинг инсон зотига гапирганини, аммо инсон тирик қолганини кўрдик.
25Нима қиламиз энди жонимизни хавф остига қўйиб?! Мана бу буюк олов бизни ёндириб ташлайди–ку. Агар биз Эгамиз Худонинг овозини яна эшитсак, аниқ ўламиз.
26Ахир, олов ичидан гапирадиган
27Энди сен бор, Эгамиз Худонинг ҳамма сўзларини эшит. Кейин Унинг ҳар бир сўзини бизга айт. Биз қулоқ солиб, бажарамиз.”
28Сизлар менга гапирганларингизда, Эгамиз сўзларингизни эшитиб, шундай деди: “Мен бу халқнинг сенга айтган сўзларини эшитдим, ҳамма айтганлари тўғри.
29Қанийди, уларнинг юраклари ҳар доим шундай бўлса, Мендан қўрқиб, амрларимни бажаришса! Шунда ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам то абад бахтли бўлишарди.
30Энди уларнинг олдига бориб: ‘Чодирларингизга қайтинглар’, деб айт.
31Сен эса шу ерда Менинг ёнимда қоласан. Мен сенга амрлар, фармонлар ва қонун–қоидалар бераман. Сен буларни халққа ўргатасан. Мен уларга мулк қилиб берадиган юртда ҳаммасига риоя қилишсин.”
32Энди ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, Эгангиз Худо сизларга буюрган амрларга битта қолдирмай риоя қилинглар.
33Эгангиз Худо амр этган йўлдан юринглар. Шунда яшайсизлар, бахтли бўласизлар, мулк қилиб оладиган юртда узоқ умр кўрасизлар.