1Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет,
2Эгангиз Худо бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширганда, сизлар уларни мағлуб этасизлар. Шунда уларнинг ҳаммасини тамомила қириб битиринглар. Улар билан иттифоқ тузманглар, уларга раҳм–шафқат қилманглар.
3Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар.
4Акс ҳолда улар фарзандларингизни
5Аксинча, ўша халқларни сизлар шундай қилинглар: уларнинг
6Сизлар Эгангиз Худонинг
7Эгамиз сизларни бошқа халқлардан кўп бўлганингиз учун севиб, танламади. Сизлар бошқа ҳамма халқлардан оз эдингиз.
8Эгамиз сизларни севгани учун ва ота–боболарингизга берган ваъдасини адо этиш учун сизларни танлади. Шу боис У сизларни Миср
9Шундай қилиб, Эгангиз Худо ҳақиқий Худо эканини билиб қўйинглар. У содиқ Худодир! Уни севадиган, Унинг амрларини бажарадиганларнинг мингинчи авлодигача аҳдини содиқ сақлайди.
10Худодан нафратганларнинг эса қилмишларига яраша бошларига кулфат ёғдиради. Ҳа, Эгамиз Ундан нафратланганларга жавоб беришда кечикмайди.
11Шунинг учун бугун мен сизларга бераётган амрларни, фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар.
12Агар мана шу қонун–қоидаларга итоат этиб, уларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ҳам ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган аҳдини сизлар билан содиқ сақлайди.
13У сизларни севади, ота–боболарингизга бераман, деб онт ичган юртда сизларни баракали қилиб кўпайтиради. Авлодингизга, ерингиз ҳосилига, донингизга, шаробингизга,
14Сизлар барча халқлар орасида энг баракалиси бўласизлар, орангизда фарзандсиз эркак ҳам, аёл ҳам бўлмайди, молларингиз орасида қисири бўлмайди.
15Эгамиз сизларни ҳар қандай касалликдан сақлайди. Мисрда ўзларингиз кўрган ҳар хил қўрқинчли хасталиклар сизларнинг бошингизга келмайди. Ўша хасталикларни Эгамиз сизларнинг ғанимларингизга юқтиради.
16Эгангиз Худо сизларнинг қўлингизга топширадиган барча халқларни қириб юборинглар, уларга раҳм қилманглар, уларнинг худоларига сиғинманглар. Акс ҳолда уларнинг худолари сизларга тузоқ бўлади.
17Хаёлингизда: “Бу халқлар биздан жуда кучли–ку, қандай қилиб уларни ҳайдаймиз?”, деб ўйлашингиз мумкин,
18аммо улардан қўрқманглар. Эгангиз Худо фиръавнни, бутун Мисрни нима қилганини эсингизда тутинглар.
19Эгангиз Худо Ўз қудрати ва ажойиботлари билан сизларни у ердан олиб чиқди, буюк синовлар, аломату мўъжизалар кўрсатди. Буларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Сиз қўрқаётган ҳамма халқларни Эгангиз Худо худди ўша аҳволга солади.
20Ҳатто сизлардан яшириниб тирик қолганларни У ваҳимага солиб, арилар галаси сингари қувади.
21Улардан қўрқманглар. Орангиздаги Эгангиз Худо буюк ва ҳайбатли Худодир.
22У ўша халқларни сизларнинг олдингиздан оз–оздан ҳайдайди. Сизлар уларни бирданига ҳалок қилолмайсизлар. Бўлмаса атрофингизда ёввойи ҳайвонлар кўпайиб кетади.
23Эгангиз Худо ўша халқларни сизларнинг қўлингизга беради, уларнинг ҳаммасини қаттиқ саросимага солиб, ҳалок қилади.
24Шоҳларини ҳам сизларнинг қўлингизга беради. Сизлар уларнинг номларини ер юзидан ўчирасизлар. Ҳеч ким сизларга бас келолмайди, уларнинг ҳаммасини ҳалок қиласизлар.
25Худоларининг тасвирларини оловда ёндиринглар, уларни қоплаган олтину кумушларга кўз олайтирманглар, ўша нарсаларни олманглар, токи улар сизларга тузоқ бўлмасин. Бу бутлар Эгангиз Худога жирканчдир.
26Бу жирканчли нарсаларни уйингизга олиб кирманг, акс ҳолда ўшалар сингари йўқ қилинасиз. Ўша нарсалардан нафратланинглар, жирканинглар, чунки улар лаънатлангандир.