1Бугун мен сизларга бераётган амрларни битта қолдирмай бажаринглар, шунда яшайсизлар, кўпаясизлар.
2Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар.
3У сизларни оч қолдирди, сўнг ўзларингиз кўрмаган, ота–боболарингиз ҳам кўрмаган манна билан қорнингизни тўйдирди. Эгамиз сизларга инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан ҳаёт эканини ўргатиш учун шундай қилди.
4Мана шу қирқ йил давомида кийимларингиз эскириб кетмади, оёғингиз ҳам шишмади.
5Энди шуни билингларки, инсон фарзандини қандай тарбияласа, Эгангиз Худо ҳам сизларни шундай тарбиялайди.
6Эгангиз Худонинг амрларига риоя қилинглар. У кўрсатган йўлдан юринглар. Ундан қўрқинглар.
7У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор.
8Буғдой, арпа, узум, анжир, анор,
9У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки,
10Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар.
11Ҳушёр бўлинглар, мен бугун сизларга айтаётган Эгамизнинг амрларини, фармонлар ва қонун–қоидаларини бажармай қўйманглар. Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар.
12Еб, тўйганингизда, чиройли уйлар қуриб, жойлашганингизда,
13мол, қўйларингиз, олтин–кумушингиз ва барча мулкингиз кўпайганда,
14гердайиб кетманглар. Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар.
15У сизларни заҳарли илонлар, чаёнларга тўла ўша баҳайбат ва қўрқинчли саҳродан, сувсиз, тақир жойлардан олиб ўтди. У ерда сизлар учун
16Ота–боболарингиз билмаган манна билан саҳрода қорнингизни тўйғизди. Оқибатда сизларга яхшилик келтириш учун, сизларни қийнчиликларга дучор қилиб, синади.
17Хаёлингизда: “Ўз куч–қудратим билан мана шу бойликни топдим”, деманглар.
18Аммо Эгангиз Худони доимо ёдингизда тутинглар. Зеро, бойликни топишга куч берган Эгангиздир. Шундай қилиб, У ота–боболарингиз билан қасам ичиб, қилган аҳдини бугун бажармоқда.
19Бугун мен сизларни жиддий огоҳлантиряпман. Агар Эгангиз Худони унутиб бошқа худоларга эргашсангизлар, уларга хизмат қилиб, сиғинсангизлар сизлар албатта йўқ бўласизлар.
20Эгангиз Худо бошқа халқларни олдингиздан йўқ қилгани каби, Унинг амрларига қулоқ солмаганингиз учун, сизларни ҳам йўқ қилади.