1Эй Теофил, биринчи китобимда Исо фаолиятининг бошидан то охиригача қилган ва ўргатган ҳамма ишлари тўғрисида ёзгандим.
2У осмонга кўтарилмасдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди.
3Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди.
4Исо ўз ҳаворийлари билан еб–ичар экан, уларга шундай амр берди:
4— Қуддусдан кетиб қолманглар, Отамнинг берган ваъдаси бажо бўлишини кутинглар. Бу ваъда ҳақида сизларга айтган эдим.
10Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди.
11— Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади.
12Шундан кейин улар Зайтун деб аталган тоғдан Қуддусга қайтиб келдилар. Зайтун тоғи Қуддус ёнида бўлиб, шаҳардан тахминан ярим соатлик йўл эди.
13Улар шаҳарга кирганларидан кейин, ўзлари турадиган хонадоннинг болохонасига чиқдилар. Бутрус, Юҳанно, Ёқуб, Идрис, Филипп, Тўма, Бартоломей, Матто, Алтей ўғли Ёқуб, ватанпарвар Шимўн, Ёқуб ўғли Яҳудо шу ерда эдилар.
14Улар доимо ибодат қилгани йиғилишарди. Улар қаторида баъзи бир аёллар, шунингдек Исонинг онаси Марям ва Унинг укалари ҳам бор эди.
15[15-17] Бир куни юз йигирмата имонли биродар йиғилган эдилар. Бутрус улар олдида туриб, шундай деди: — Биродарларим! Муқаддас Руҳ олдиндан Довуд орқали Яҳудо ҳақида башорат қилганди. Муқаддас Битиклардаги унинг бу сўзлари амалга ошиши керак эди. Яҳудо бизларнинг биримиз ҳисобланиб, бу хизматда иштирок этишга танланганди. Аммо у Исони қамаш учун келганларга бошчилик қилди.
18Кейин ёвуз иши билан қўлга киритган пулга дала сотиб олди. Аммо ўша ерда йиқилиб тушди, қорни ёрилиб, ичак–човоқлари чиқиб кетди.
19Бу воқеа бутун Қуддус аҳолисига маълум бўлди, шунинг учун одамлар ўша жойни Ҳақалдама, яъни Қон даласи деб атадилар.
20Забур китобида шундай ёзилган: У ерда яшайдиган бирон жон қолмасин. Яна шундай дейилган: Унинг ўрнини бошқаси олсин.
20Унинг макони ташландиқ бўлиб қолсин,
21[21-22] Шунга кўра, биз Яҳудонинг ўрнига бошқа бир одамни танлашимиз керак. Токи у, биз сингари, Раббимиз Исонинг тирилгани ҳақида гувоҳлик берсин. Бу одам Раббимизнинг Яҳё томонидан сувга чўмдирилган кунидан бошлаб, то осмонга кўтарилган вақтгача бизга ҳамроҳлик қилганлардан бири бўлиши шарт.
23Шундай қилиб, улар икки кишини олдинга чиқардилар. Улардан бири Юсуф (унинг яна Барсабо ва Юстус деган исми бор эди), иккинчиси эса Маттия эди.
24[24-25] Улар ибодат қилиб, шундай дедилар: “Эй Раббимиз! Сен ҳамма одамларнинг юрагини биласан. Мана шу икковидан қайси бирини ҳаворийлик хизмати учун танлаганингни бизга кўрсатгин, чунки Яҳудо хизматини ташлаб, ўзига тегишли ерга кетган.”
26Ҳаворийлар улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиянинг чекига тушди. Маттия ўн бир ҳаворийга қўшилди.