Ҳаворийлар 13:1-52 UZV2013 - Bible AI

1Антиохиядаги имонлилар жамоатида пайғамбарлар ва муаллимлар ҳам бор эди. Барнабо, Қорача лақабли Шимўн, Киринеялик Лукис, ҳукмдор Ҳирод билан бирга ўсган Маноҳим ва Шоул шулар жумласидан эди.

2Улар Эгамизга сажда қилиб, рўза тутар эканлар, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар.”

3Улар рўза тутиб, ибодат қилдилар, сўнг қўлларини Барнабо билан Шоулга қўйиб, икковини сафарга жўнатдилар.

4Муқаддас Руҳ буйруғига кўра Барнабо билан Шоул йўлга тушдилар. Улар Селевкия шаҳрига бориб, у ердан кемада Кипрга сузиб кетдилар.

5Саламис шаҳрига келганларидан кейин, яҳудийларнинг синагогаларида Худонинг каломини ваъз қилдилар. Юҳанно ҳам улар билан бирга бўлиб, хизматда ёрдам берар эди.

6Улар бутун оролни у бошидан бу бошигача кезиб чиқиб, Паф шаҳрига келдилар. У ерда Барешу деган сеҳргарга дуч келдилар. У одам яҳудийларнинг сохта пайғамбари эди.

7Барешу оролнинг ҳокими Сергий Павлуснинг яқинларидан бири эди. Сергий Павлус ақлли одам эди. У Барнабо билан Шоулни ҳузурига чақириб, Худонинг каломини эшитмоқчи бўлди.

8Аммо сеҳргар Элимос Барнабо билан Шоулга қарши чиқди (Элимос — Барешунинг грекча исми). Элимос ҳокимни имондан тойдиришга ҳаракат қилди.

9Шоул, яъни Павлус, Муқаддас Руҳга тўлиб, сеҳргарга тик боқиб

10деди:

10— Эй иблис ўғли! Сен ҳар қандай ҳақиқатнинг душманисан, юрагинг айёрлик ва ярамасликларга тўла. Эгамизнинг тўғри йўлини бузиб кўрсатишни қачон бас қиласан?!

11Энди эшит: Эгамизнинг қўли сенга қарши кўтарилган, сен маълум бир вақтгача кўр бўлиб қоласан, қуёш нурини кўрмайсан.

11Шу заҳоти Элимоснинг кўз олди хиралашиб, қоронғи бўлди. Элимос у ёқ–бу ёққни пайпаслаб, қўлидан етаклаб юрадиган биронтасини излади.

12Ҳоким юз берган воқеани кўриб, имонга келди, чунки у Раббимиз Исо ҳақидаги таълимотдан ҳайратга тушган эди.

13Павлус билан унинг ҳамроҳлари Паф шаҳридан сузиб, Памфилиядаги Перга шаҳрига келдилар. Юҳанно шу ерда уларни тарк этиб, Қуддусга қайтди.

14Қолганлар эса Пергадан жўнаб, Писидиядаги Антиохия шаҳрига келдилар. Шаббат куни улар синагогага кириб ўтиришди.

15Таврот ва пайғамбарлар битикларидан қироат тугагач, синагоганинг йўлбошчилари: “Биродарлар, агар бизга бирор насиҳатингиз бўлса, марҳамат”, деб уларга хабар юбордилар.

16Павлус ўрнидан туриб, қўли билан “жим” деган ишорани қилди, сўнг сўз бошлади:

16— Эй Исроиллик биродарлар! Худодан қўрқадиган бошқа халқлар, қулоқ солинглар!

17Мана шу Исроил халқининг Худоси бизнинг ота–боболаримизни танлаб олди. Улар Мисрда мусофир бўлиб яшаган вақт давомида Худо улардан буюк халқ яратди. Буюк қудрати билан уларни Мисрдан олиб чиқди.

18Қирқ йил давомида Худо уларнинг саҳродаги қилмишларига чидади.

19У Канъон юртида етти элатни қириб ташлаб, уларнинг юртини Исроил халқига мулк қилиб берди.

20Буларнинг ҳаммаси тахминан тўрт юз эллик йил давом этди. Бундан кейин Худо уларга Шомуил пайғамбар замонигача ҳакамларни берди.

21Кейин Исроил халқи шоҳ сўраган эди, Худо уларга Киш ўғли Шоулни шоҳ қилиб берди. Шоул Бенямин қабиласидан бўлиб, қирқ йил ҳукмронлик қилди.

22Худо Шоулни тахтдан туширгандан кейин, Довудни Исроил халқининг шоҳи қилди. Худо у ҳақда шундай деган эди: “Ишай ўғли Довудни Ўзимнинг кўнглимга мос деб топдим. Довуд Менинг ҳамма хоҳишларимни бажо қилади.”

23Худо берган ваъдасига мувофиқ, Довуд наслидан Исони Исроил халқига Нажоткор қилиб юборди.

24Исо хизматини бошламасдан олдин, Яҳё бутун Исроил халқига, гуноҳларингиздан кайтинглар, сувга чўминглар, деб ваъз қилди.

25Яҳё ҳизматини якунлаётиб: “Сизлар мени ким деб биласизлар? Мен ваъда қилинган Зот эмасман. У мендан кейин келади. Мен Унинг чориқларини ечиб қўйишга ҳам арзимайман”, деган эди.

26Эй биродарларим, Иброҳим авлодлари! Эй Худодан қўрқадиган бошқа халқлар! Нажот ҳақидаги бу хабар бизга берилган.

27Аммо Қуддус аҳолиси ва уларнинг ҳукмдорлари Исонинг кимлигини танимадилар. Гарчи улар ҳар Шаббат куни ўқилаётган пайғамбарларнинг сўзларини эшитсалар–да, пайғамбарлар Исо ҳақида ёзганини улар тушунмадилар. Исони ўлимга маҳкум қилиб, пайғамбарларнинг башоратларини амалга оширдилар.

28Ўлимга маҳкум қилиш учун улар сабаб топа олмаган бўлсалар ҳам, Пилатдан Уни ўлдиришни талаб қилдилар.

29У тўғрида ёзилган ҳар бир нарсани амалга оширганларидан кейин, жасадини ёғочдан тушириб, қабрга қўйдилар.

30Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди.

31Бир неча кун У Жалиладан Қуддусга Ўзи билан келганларга зоҳир бўлиб турди. Ҳозир улар Исроил халқига гувоҳлик беряптилар.

32Барнабо билан мен эса бу Хушхабарни сизларга эълон қилмоқдамиз: Худо Исони тирилтирди! Шу орқали ота–боболаримизга берган ваъдасини уларнинг фарзандлари бўлмиш бизлар учун бажарди.

33Бу ҳақда Забурнинг иккинчи саносида шундай ёзилган:
Бугун Мен Сени бунёд этдим.

33Сен Менинг Ўғлимсан,

34Исонинг ўликдан тирилиши ва танасининг асло чиримаслиги тўрисида Худо шундай деган:

34 Довудга берган муқаддас ваъдамни сизга бераман.

35Бошқа бир санода яна шундай ёзилган:

35 Бу тақводорингни қабрда чиритмайсан.

36Дарвоқе, Довуд ўз вақтида Худонинг мақсади учун хизмат қилган эди. У вафот этгач, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг танаси қабрда чириди.

37Аммо Худо тирилтирган Исонинг танаси чиримади.

38Шунинг учун, эй биродарларим, эшитинглар! Гуноҳларимиз Исо орқали кечирилишини биз сизларга эълон қилмоқдамиз.

39Исога ишонган ҳар бир киши ҳамма гуноҳларидан У орқали оқланади. Мусонинг қонуни орқали эса оқланиб бўлмайди.

40Эҳтиёт бўлинглар, токи пайғамбарлар айтган қуйидаги сўзлар бошингизга тушмасин:

41Қаранглар, эй мазахчилар! Ҳайратда қолиб ўлинглар! Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, Эшитсангиз қулоқларингизга ишонмайсизлар.

42Павлус билан Барнабо синагогадан чиқар эканлар, халқ уларга: “Келгуси Шаббат куни ҳам шу нарсалар тўғрисида гапириб берсангизлар”, деб илтимос қилдилар.

43Синагогадаги йиғиндан кейин халқ тарқалди. Павлус билан Барнабога кўплаб яҳудийлар ва яҳудий динига кирган тақводорлар эргашдилар. Павлус билан Барнабо уларга, Худонинг марҳамати остида яшашни давом эттиринглар, деб далда бердилар.

44Кейинги Шаббат куни ҳам деярли бутун шаҳар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни эшитиш учун йиғилди.

45Яҳудийлар шунчалик кўп одамни кўриб, қаттиқ ҳасад қила бошладилар. Павлуснинг айтганларига қарши чиқиб, уни ҳақоратладилар.

46Шунда Павлус билан Барнабо иккови жасорат билан шундай дедилар:

46— Худонинг каломини биринчи навбатда сизларга билдиришимиз керак эди. Аммо сизлар Худонинг каломини рад қилдингизлар ва ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ деб билдингизлар. Шунинг учун биз ғайрияҳудийларнинг олдига кетяпмиз.

47Эгамиз бизга шундай амр берган эди:
Мен сизларни ғайрияҳудийларга чироқ қиламан.”

47“Ернинг четигача нажотни олиб боринглар, деб

48Ғайрияҳудийлар бу гапни эшитиб, хурсанд бўлдилар. Улар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни иззат–ҳурмат билан қабул қилдилар. Абадий ҳаёт учун танланганларнинг ҳаммаси имонга келди.

49Шундай қилиб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабар юрт бўйлаб ёйилиб бораверди.

50Аммо яҳудийлар шаҳарнинг юқори мартабали тақводор аёлларини ва эътиборли эркакларини қайраб, Павлус билан Барнабони қувғин қилиб, уларни юртдан қувиб чиқаришга ундадилар.

51Ҳаворийлар эса уларга қарши эътироз сифатида оёқларининг чангини қоқиб, Икония шаҳрига кетдилар.

52Антиохиядаги шогирдлар севинч ва Муқаддас Руҳга тўлиб боравердилар.

icle>