Ҳаворийлар 14:1-28 UZV2013 - Bible AI

1Худди шунга ўхшаш воқеа Икония шаҳрида юз берди: Павлус билан Барнабо синагогага кириб, оташин ваъз айтдилар. Натижада бир қанча яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар имонга келдилар.

2Аммо имонга келмаган яҳудийлар ғайрияҳудийларни қайраб, уларни имонлиларга қарши қўзғатдилар.

3Ҳаворийлар Павлус билан Барнабо бу ерда узоқ вақт қолиб, Раббимиз Исо ҳақида жасорат билан гапиравердилар. Раббимиз ҳам уларга мўъжизалар ва аломатлар кўрсатиш қудратини бериб, Ўзининг марҳамати ҳақидаги хабарни улар орқали тасдиқлади.

4Шаҳар аҳолиси эса иккига бўлинди: баъзилари яҳудийлар томонга ўтди, бошқалари эса ҳаворийларга қўшилди.

5Шундан кейин яҳудийлар ва ғайрияҳудийлар ўз йўлбошчилари билан бирга ҳаворийларга ҳамла қилиб, уларни тошбўрон қилмоқчи бўлдилар.

6Ҳаворийлар бу тўғрида билиб қолганларидан кейин Ликаониянинг бошқа ҳудудларига қочиб кетдилар. Улар Листра ва Дарба шаҳарларида ва уларнинг ён–атрофидаги жойларда

7ҳам Хушхабарни ваъз қилишда давом этдилар.

8Листра шаҳрида бир одам бўлиб, оёқларини қимирлата олмасдан ўтирарди. У туғма майиб бўлиб, ҳеч қачон юрмаган эди.

9Павлус гапираётганда, у қулоқ солиб ўтирган эди. Павлус унга тикилиб қаради. У одамнинг шифо топишига ишончи борлигини кўриб,

10унга баланд овозда деди: У одам сакраб ўрнидан турди–да, юра бошлади.

10— Ўрнингдан тур!

11Оломон Павлуснинг қилган ишини кўргач, Ликаония тилида: “Худолар бизнинг олдимизга инсон қиёфасида келибди!” деб шовқин солдилар.

12Улар Барнабони Зевс, Павлус нотиқ бўлгани учун уни Ҳермес деб аташди.

13Зевснинг маъбади шаҳар ташқарисида эди. Зевс руҳонийси шаҳар дарвозаларига буқалар ва гулчамбарлар олиб келди. Руҳоний билан оломон қурбонлик назр қилмоқчи бўлдилар.

14Ҳаворийлар — Барнабо билан Павлус буни эшитиб, ёқаларини чок қилиб, оломон орасига ёриб кирдилар. Улар шундай деб шовқин солдилар:

15— Дўстлар! Нимага бундай қиляпсизлар! Биз ҳам сизлар сингари инсонлармиз! Биз сизларга Хушхабар олиб келдик, токи сизлар анави беҳуда нарсалардан юз ўгиринглар, осмонни, ерни, денгизни, улардаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Худога юз буринглар.

16Ўтмишда Худо ҳамма халқларни ўз ҳолига қўйди.

17Аммо шунга қарамай, Ўз эзгулигини кўрсатиб, осмондан ёмғир ёғдириб келди, мавсумида ҳосил берди, ризқингизни тугал қилиб, юракларингизни шодликка тўлдирди.

18Шу гаплари билан ҳаворийлар, биз учун қурбонлик келтирманглар, деб оломонни зўрға тўхтатиб қолдилар.

19Аммо Антиохия ва Икониядан яҳудийлар келиб, халқни ўзларига оғдириб олдилар. Улар Павлусни тошбўрон қилдилар ва “У ўлди, шекилли”, деб уни шаҳардан ташқарига судраб чиқариб ташладилар.

20Шогирдлар Павлуснинг атрофига йиғилганларидан кейин эса, у ўрнидан туриб, шаҳарга қайтиб кирди. Эртаси куни эса Барнабо билан бирга Дарба шаҳрига кетди.

21Улар Хушхабарни Дарба шаҳрида ваъз қилиб, кўп шогирдлар орттирганларидан кейин, Листра шаҳрига, сўнгра Икония ва Антиохия шаҳарларига қайтиб келдилар.

22Улар шогирдларни имонда собит қолишга ундаб: “Биз Худо Шоҳлигига киришимиз учун кўп машаққатларни бошдан кечиришимиз керак”, деб далда берардилар.

23Улар ҳар бир имонлилар жамоатига оқсоқоллар тайин қилдилар. Сўнг ибодат қилиб ва рўза тутиб, оқсоқолларни ўзлари ишонган Раббимиз Исонинг паноҳига топширдилар.

24Сўнгра улар Писидиядан ўтиб, Памфилияга келдилар.

25Перга шаҳрида Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилганларидан кейин, Атталияга кетдилар.

26Сўнг кемада Антиохияга қайтиб келдилар. Бу шаҳардаги жамоат уларни ҳозир тамомлаган ишлари учун Худонинг марҳаматига топширган эди.

27Ҳаворийлар Антиохияга келганларидан кейин, жамоатни бир жойга йиғдилар ва Худо улар орқали нималар қилганини, ғайрияҳудийларнинг имонга келиши учун Худо қандай йўл очиб берганини айтиб бердилар.

28Ҳаворийлар бу ерда шогирдлар билан бирга анча вақт қолдилар.

icle>