1Павлус билан Сила Амфипол ва Аполония шаҳарларини босиб ўтиб, Салоника шаҳрига келдилар. Бу шаҳарда
2Павлус, ўз одатига кўра, синагогага кирди ва уч ҳафта давомида Шаббат кунлари яҳудийлар билан мунозара олиб борди. У
3
4Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, тақводор
5Аммо ишонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлдилар ва кўчалардаги бекорчи дайдиларни тўплаб, оломонни йиғиб, шаҳарда ғалаён бошладилар. Улар: “Павлус билан Силани қидириб топамиз, халқнинг олдига олиб чиқамиз”, деб Ясон деган одамнинг уйига ҳужум қилдилар.
6Аммо уларни топа олишмади. Сўнгра Ясон билан бир неча имонлиларни шаҳар амалдорлари ҳузурига судраб келдилар ва шундай дея шовқин солдилар: “Анави одамлар бутун дунёни остин–устин қилиб, бизнинг шаҳримизга ҳам келибдилар.
7Ясон ўша одамларга уйидан жой берибди. Уларнинг ҳаммаси Исо деган бошқа шоҳ бор, деб
8Халқ ва шаҳар амалдорлари бу гапларни эшитиб, безовталаниб қолдилар.
9Улар Ясон ва бошқа имонлилардан гаровга пул олиб, уларни қўйиб юбордилар.
10Қоронғи тушгач, имонлилар Павлус билан Силани Берия шаҳрига жўнатдилар. Улар шаҳарга келиб, яҳудийлар синагогасига кирдилар.
11Бу ердаги яҳудийлар Салоникадаги яҳудийларга қараганда кенг фикрли эдилар. Улар зўр иштиёқ билан Исо ҳақидаги хабарни тинглашар, Павлуснинг айтганлари ҳақиқат эканини кўриш учун Муқаддас Битикларни ҳар куни тадқиқ этишарди.
12Уларнинг кўпчилиги шу боисдан имонга келдилар, шунингдек, юқори мартабали юнон аёл ва эркакларининг кўпчилиги ҳам имонга келдилар.
13Аммо Салоникадаги яҳудийлар, Павлус Берияда Худонинг каломини ваъз қилибди, деган гапни эшитганларида, улар Берияга келиб, оломонни гижгижлаб, қайрадилар.
14Шунда имонлилар Павлусни зудлик билан денгиз бўйига жўнатиб юбордилар. Сила билан Тимўтий эса Берияда қолдилар.
15Павлусни кузатиб кетганлар уни Афинагача олиб бориб қўйдилар. Улар Павлусдан: “Сила билан Тимўтий тезроқ менинг олдимга етиб келсин”, деган кўрсатмани олганларидан кейин Берияга қайтиб кетдилар.
16Павлус Сила билан Тимўтийни Афинада кутаркан, шаҳар бутларга тўлиб кетганини кўриб, таъби жуда хира бўлди.
17Павлус синагогада яҳудийлар ва тақводор юнонларга далиллар келтирди. Шунингдек, шаҳар майдонида ҳар куни дуч келган одамларга ҳам ваъз қилди.
18Бир неча эпикурчи ва стоик файласуфлар ҳам Павлус билан баҳсга киришди. Баъзилари: “Бу маҳмадона нима демоқчи?” деса, бошқалари: “У бегона худолар тўғрисида ваъз қиляпти” дер эди. Павлус Исо тўғрисидаги
19Улар Павлусни ушлаб, Арёпагос кенгашига олиб бордилар ва шундай дедилар: “Сен ўргатаётган янги таълимот нима эканини биз ҳам билишимиз мумкинми?
20Бу таълимотинг бизга бир оз ғалати туюляпти, шунинг учун бу нимани англатишини билмоқчимиз.”
21(Ҳамма Афиналиклар ва бу ерда яшаётган мусофирлар бутун вақтларини охирги янгиликларни айтиб бериш ёки эшитиш билан ўтказишни яхши кўришарди.)
22Павлус Арёпагос кенгашининг олдига чиқиб, шундай деди:
23Мен бутун шаҳарни кезиб чиқиб, сизлар сажда қилаётган нарсаларга диққат билан назар ташладим. Мен ўша нарсаларнинг орасидан “Номаълум худога” деган ёзув битилган
24
25Ҳар қандай одамга жон, нафас ва ҳамма нарсани Унинг Ўзи берган. Шунинг учун У инсоннинг қўлига қараб колмаган. У ҳеч нарсага муҳтож эмас.
26Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди.
27Худо буларни, Мени қидирсинлар, пайпасланиб бўлса–да, топсинлар, деб қилди. Ҳақиқатан ҳам, У ҳар биримиздан узоқда эмас.
28Зотан, “биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз.” Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: “Биз ҳам Унинг зурриётимиз.”
29Биз Худонинг зурриётидан эканмиз, Худони инсон ўз санъати ва маҳорати билан шаклга солган олтинга ёки кумушга, ё тошга ўхшатмаслигимиз керак.
30Худо ўтмишда инсониятнинг жоҳиллигига эътибор бермади. Энди эса У ҳамма жойдаги жамики халқларга: “
31Чунки У
32Улар Павлуснинг ўликлар тирилиши ҳақидаги гапини эшитганларида, баъзилар уни масхара қилди, аммо бошқалар: “Биз бу ҳақда яна сизнинг гапларингизни эшитмоқчимиз”, дедилар.
33Шундай қилиб, Павлус уларнинг олдидан кетди.
34Бир неча одам унга эргашиб, имонга келди. Имонга келганларнинг орасида Арёпагос кенгашининг аъзоси Дионис, Дамар исмли аёл ва бошқа одамлар ҳам бор эди.