1Аполлос Коринфда экан, Павлус қирлар бўйлаб йўл юриб, Эфесга келди. Бу ерда у бир неча имонли биродарни топди.
2Павлус улардан: “Имонга келганларингизда,
3“Ундай бўлса, қай асосда сувга чўмдирилдингизлар?” деб сўради Павлус. “Яҳёнинг таълимотига кўра сувга чўмдирилдик”, деб жавоб берди улар.
4Шунда Павлус деди:
5Улар бу гапни эшитиб,
6Павлус уларга қўлини қўйган эди, Муқаддас Руҳ уларни қамраб олди. Улар бошқа тилларда гапириб, башорат қила бошладилар.
7Уларнинг ҳаммаси тахминан ўн икки киши эди.
8Павлус синагогага уч ой давомида бориб, жасорат билан халққа гапириб,
9Аммо баъзилари ишонишни рад қилдилар ва ҳамманинг олдида Исонинг йўли тўғрисида ёмон гапларни айтдилар. Павлус ёнига имонлиларни олиб, уларнинг ҳузуридан кетди. Ҳар куни у Тиран деган одамнинг маъруза залида мунозара ўтказадиган бўлди.
10Бу ҳолат икки йил давом этди,
11Худо Павлус орқали ғаройиб мўъжизалар кўрсатар эди.
12Павлуснинг танасига теккан рўмолча ёки кийимлар хасталарга теккизилганда, улар хасталикларидан шифо топар, улардан ёвуз руҳлар чиқиб кетарди.
13
15Ёвуз руҳ эса уларга: “Мен Исони биламан, Павлусни ҳам биламан, сизлар эса ким бўлибсизлар?” деб сўради.
16Ичида ёвуз руҳи бор одам уларга ташланди. Уларни шу қадар қаттиқ урдики, улар ўша уйдан яланғоч, ярадор ҳолда зўрға қочиб қутулдилар.
17Эфесда яшаган яҳудий ва юнонларнинг ҳаммаси бу воқеани эшитиб, қўрқувга тушдилар. Раббимиз Исонинг номи улуғланди.
18Шунингдек, имонга келганларнинг кўпчилиги қилмишларини очиқчасига эътироф этдилар.
19Афсунгарлик билан машғул бўлганларнинг бир қанчаси китобларини тўплаб, омманинг кўзи олдида ёқиб юбордилар. Бу китобларнинг қиймати ҳисобланганда, эллик минг кумуш танга чиқди.
20Шу тариқа Раббимиз ҳақидаги хабар ёйилиб, куч–қудрати ортиб бораверди.
21Шу ҳодисалар юз бергандан кейин, Павлус Македония ва Ахаядан ўтиб,
22Шундай қилиб, у икки ёрдамчиси — Тимўтий билан Эрастни Македонияга юборди. Павлуснинг ўзи эса маълум вақт Асия вилоятида қолди.
23Аммо ўша пайтда Исонинг йўлига қарши қаттиқ ғала–ғовур бўлди.
24Димитрий деган бир заргар одам Артемиданинг
25Димитрий бу соҳада ишлайдиган ҳамма ҳунармандларни чақириб, шундай деди:
26Сизлар фақат Эфесдагина эмас, балки бутун Асия вилоятида Павлус деган одамнинг қилаётганларини кўриб, эшитяпсизлар. Павлуснинг айтиши бўйича, қўлда ясалган худолар асло худолар эмасмиш. У кўпчиликни шунга ишонтириб, йўлдан уряпти.
27Шуниси хавфлики, бизнинг бу ҳунаримиз халқнинг назаридан қолиши мумкин. Фақат шугина эмас, балки бошқа хавф ҳам бор: буюк Артемиданинг маъбади ҳеч нарсага арзимас экан, деган фикрга олиб келади, бу маъбуданинг улуғворлиги барҳам топади. Ахир, унга Асия вилоятидаги ва бутун дунёдаги ҳамма одам топинади–ку!”
28Ҳунармандлар бу гапни эшитганларида, ғазабланиб: “Эфеснинг Артемидаси буюкдир!” деб шовқин–сурон кўтардилар.
29Шаҳарда тўс–тўполон бошланди. Халқ иккита Македонияликни — Гай билан Аристархни тутиб олиб, театр томонга шошилдилар. Иккалови Павлусга йўлда ҳамроҳ бўлиб келаётган эдилар.
30Павлус оломон олдига чиқмоқчи бўлган эди, имонлилар йўл қўймадилар.
31Ҳатто Павлуснинг дўстлари бўлган Асия вилоятининг баъзи амалдорлари хабар бериб, театрга киришга таваккал қилманг, деб илтимос қилдилар.
32Оломон саросимага тушган эди. Баъзилари бир нарса деб шовқин солса, бошқалари бошқа нарсани айтиб шовқин соларди. Уларнинг кўпчилиги нима учун йиғилганини билмасди.
33Яҳудийлар оломонга вазиятни тушунтирмоқчи бўлиб, Искандар деган бир одамни олдинга чиқардилар. Искандар қўли билан оломонга, жим бўлинглар, деган ишорани қилиб, ҳимоя нутқини айтишга ҳаракат қилди.
34Аммо халқ унинг яҳудий эканини билгач, ҳаммалари жўр бўлиб: “Эфесликларнинг Артемидаси буюкдир!” деб икки соатга яқин бақириб туришди.
35Аммо шаҳар котиби оломонни тинчлантиргач, шундай деди:
36Буларни ҳеч ким инкор эта олмайди. Шундай экан, сизлар сукут сақлаб, ўйламасдан қадам босмаслигингиз керак.
37Бу одамлар маъбадни талон–тарож қилмаган ёки маъбудамизни ҳақорат қилмаган, сизлар эса уларни бу ерга олиб келибсизлар.
38Агар Димитрий билан унинг ҳунармандлари бирон одамни айблайдиган бўлса, маҳкамалар очиқ, қозилар бор, бир–бирига қарши айбловларни ўша ерда ҳукм қилишсин.
39Агар бошқа бир чора кўрмоқчи бўлсангиз, у аҳолининг
40Ахир, бугун юз берган воқеадан кейин бизни исёнда айблашлари мумкин. Бизда бу шовқин–суронни оқлайдиган бирон сабаб йўқ.