Ҳаворийлар 2:1-47 UZV2013 - Bible AI

1Ҳосил байрами куни келганда, ҳамма имонлилар бир жойда йиғилдилар.

2Бирдан осмондан шиддатли шамол эсганга ўхшаш овоз келиб, улар ўтирган уйнинг ичини тўлдирди.

3Улар тил шаклидаги алангани кўрдилар. Ўша аланга ёйилиб, ҳар бирининг устига тушди.

4Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар.

5Ўша пайтда Қуддусда дунёдаги ҳар бир юртдан келган тақводор яҳудийлар яшар эди.

6Улар бу овозни эшитганларида, бир талай оломон йиғилиб келди. Ҳар бири ўз тилидаги гапларни эшитиб, довдираб қолди.

7Улар ҳайрат ва ҳаяжон ичида:

7— Қаранглар, гапираётган бу одамлар Жалилаликлар–ку! — деб хитоб қилдилар. —

8Қандай қилиб ҳар биримиз туғилган юртимизнинг тилларини эшитяпмиз?

9Орамизда Парфиядан, Мидия, Элам, Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понтус ва Асиядан келганлар бор.

10Фригия, Памфилия, Миср, Ливиянинг Киринеяга яқин ерларидан келганлар ҳам бор. Баъзиларимиз Римдан келганмиз, биз яҳудийлармиз, орамизда яҳудий динига кирган Римликлар ҳам бор.

11Баъзиларимиз Крит ва Арабистондан келганмиз. Шундай бўлса ҳам улар Худо қилган қудратли ишлар тўғрисида бизнинг тилларимизда гапиришаётганини ҳаммамиз эшитяпмиз.

12Улар ҳайратланиб, бошлари қотиб, бир–бирларидан: “Бу нимадан дарак беради?” деб сўрардилар.

13Бошқалар эса: “Ие, улар ичиб маст бўлиб қолибдилар–ку”, деб масхара қилишарди.

14Шунда Бутрус ўн бир ҳаворий билан олдинга чиқди–да, оломонга қарата шундай гапирди: — Эй яҳудий биродарлар, Қуддус аҳолиси! Гапимга қулоқ солиб, шуни уқиб олинглар!

15Бу одамларни сизлар маст деб ўйлаяпсизлар, аммо ундай эмас. Ахир, эндигина эрталаб соат тўққиз бўлди–ку!

16Аксинча, Йўэл пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлмоқда:

17“Худо айтмоқда:

17 ‘Охирги кунларда, Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башорат қилурлар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрурлар қарияларингиз.

18Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига. Улар башорат қилурлар.

19[19-20] Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен осмонда мўъжизалар яратаман, Ерда аломатлар кўрсатаман: Қон, олов, қалин туман ҳосил қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.’

20

21Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади.”

22Эй Исроил халқи, бу гапларимни эшитиб олинглар: Носиралик Исо орқали Худо сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. Шу йўл билан Исода илоҳий ҳокимият борлигини Худо тасдиқлади. Буни ўзларингиз биласизлар.

23Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар.

24Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди.

25Довуд У ҳақда шундай деган эди:
У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас.

25Мен доим Эгамни биринчи ўринга қўяман,

26Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Тилим ҳам шод–хуррамдир. Танам умид билан яшайди.

27Мени ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан.

28Менга ҳаёт сўқмоқларини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик Мени қамраб олади.

29Биродарларим! Бобомиз Довуд тўғрисида сизларга очиқ–ойдин гапиришим керак. У ўлди, дафн қилинди, унинг қабри бугунгача шу ердадир.

30У пайғамбар бўлгани боис, Худо унга: “Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман”, деб ичган онтини ёдида тутарди.

31Довуд келажакни олдиндан кўриб, Масиҳнинг тирилиши тўғрисида шундай деган эди:
Унинг танаси қабрда чиримади.”

31“Худо Уни ўликлар диёрида қолдирмади,

32Ана шу Исони Худо тирилтирди, бунга ҳаммамиз гувоҳмиз.

33Худо Исони ўнг қўли билан юксалтирди. Исо Отадан ваъда қилинган Муқаддас Руҳни қабул қилиб, бизнинг устимизга ёғдирди. Буни ўзларингиз кўриб ва эшитиб турибсизлар.

34[34-35] Довуд осмонга чиқмаган бўлса–да, шундай деган эди:
‘Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.’”

34“Эгамиз айтмоқда Раббимга:

36Бутун Исроил халқи шуни аниқ билиб қўйсин: сизлар михлаган Исони Худонинг Ўзи жамики борлиқ устидан ҳукмдор қилди. Исо ҳам Масиҳ, ҳам Раббийдир.

37Халойиқ бу гапларни эшитди–ю, юраклари тилка–пора бўлди. Улар Бутрусдан ва қолган ҳаворийлардан: — Биродарлар, энди биз нима қилайлик? — деб сўрадилар.

38Бутрус уларга деди: Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар.

39Худо сизларга ва болаларингизга, узоқдагиларга, Эгамиз Худо Ўзига даъват этганларнинг ҳар бирига ваъдасини берган.

40Бутрус бошқа кўп далиллар билан уларга гувоҳлик бериб: “Ўзларингизни бу бузуқ насл устига келаётган жазодан сақланглар”, дея ўтинди.

41Шундай қилиб, Бутруснинг айтган хабарига ишонганлар сувга чўмдирилди. Ўша куни имонлилар сони уч мингтага кўпайди.

42Улар ҳаворийларнинг таълимотини ўрганишга, биродарликка, Раббимиз Исони хотирлаб, нон синдиришга ва ибодатга ўзларини бағишладилар.

43Ҳаворийлар орқали Худо кўплаб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатарди, бундан эса ҳамма ҳайратга тушган эди.

44Барча имонлилар тез–тез йиғилишиб турар эдилар. Улар ҳамма нарсада ҳамжиҳат эдилар.

45Мол–мулкларини сотиб, пулини ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб берардилар.

46Имонлилар ҳар куни Маъбадда йиғилардилар. Бир–бирлариникига меҳмонга борганда эса Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирардилар, юракдан севиниб, соддадиллик билан овқатланишарди.

47Худога ҳамду санолар айтардилар, халқнинг ҳурмату эътиборидан баҳраманд эдилар. Ҳар куни Эгамиз нажот топаётганларни имонлиларнинг қаторига қўшарди.

cle>