1Шовқин–сурон босилгач, Павлус шогирдларни чақириб, уларга далда берди. Кейин улар билан хайрлашиб, Македонияга йўл олди.
2У босиб ўтган ҳамма шаҳарларда имонлиларга кўп далда берди. Сўнг
3у ерда уч ой турди. У Сурияга сузиб кетмоқчи бўлган эди,
4Вериядан Пир ўғли Сосипатр, Салоникадан Аристарх ва Секунд, Дарвиядан Гай, Тимўтий,
5Улар биздан олдин кетиб, Троасда бизни кутиб турган эдилар.
6Хамиртурушсиз нон байрамидан кейин биз Филиппидан сузиб кетдик. Беш кундан сўнг эса Троасда улар билан учрашиб, у ерда етти кун турдик.
7Ҳафтанинг биринчи куни биз
8Биз йиғилган болохонада кўп чироқлар ёниб турарди.
9Евтух деган бир йигит дераза рахида ўтирган эди. Павлус гапини давом эттирар экан, Евтухни қаттиқ уйқу босди. Уйқу ғолиб келиб, Евтух учинчи қаватдан ерга йиқилди. Уни кўтарганларида, жон берган эди.
10Павлус пастга тушди, эгилиб, йигитни қучоқлади–да: “Хавотир олманглар, у тирик”, деди.
11Сўнгра Павлус яна болохонага қайтиб чиқди. Раббимизни хотирлаб, нон синдириб, овқатланди. Улар билан тонг отгунча суҳбатлашди, кейин йўлга чиқди.
12Шу орада бу йигитни уйига тирик олиб бордилар, имонлилар бу воқеадан ғоят тасалли топдилар.
13Павлус Асса шаҳрига қуруқлик орқали кетишга қарор қилди. Қолганларимиз эса ундан олдин кемада сузиб кетдик. Павлус ўша шаҳарда кемага чиқиб, бизга қўшилади, деб режалаштирган эдик. Зотан, у бизга шундай қилишини айтган эди.
14Павлус биз билан Ассада учрашгандан кейин, уни кемага олиб, Митилина шаҳрига йўл олдик.
15Биз у ердан сузиб, эртаси куни Хиос ороли яқинига етиб бордик. Кейинги куни Самос оролига, унинг эртасига Милит шаҳрига етиб бордик.
16Павлус Асия вилоятида вақтни йўқотмаслик учун Эфесни четлаб ўтишга қарор қилди. Агар имконини топса,
17Павлус Милитдан Эфесга хабар юбориб,
18Оқсоқоллар Павлуснинг ҳузурига келганларида, у оқсоқолларга деди:
19Мен кўп кўз ёш тўкиб, камтарлик билан Раббимиз
20Ўзларингиз биласизлар, мен сизларга бирон фойда келтиришдан ўзимни олиб қочмадим. Балки уйма–уй юриб, таълим бердим, халқ олдида ваъз қилдим.
21Мен яҳудийларни ҳам,
22Энди эса
23Аммо мени қамоқ ва қувғинлар кутаётгани тўғрисида
24Лекин ҳаётим ўзим учун ҳеч нарсага арзимайди, деб ҳисоблайман. Мен фақат вазифамни охирига етказишни ва Раббимиз Исо менга юклаган ишни тугатишни истайман. Бу иш Худонинг
25Мен ораларингизда бўлиб,
26Шунинг учун бугун сизларга шуни эълон қиламан: мен бировнинг ҳалокати учун масъул эмасман.
27Ахир, мен Худонинг ҳамма мақсадини сизларга баён қилишдан бўйин товламадим.
28Ўзларингизни эҳтиёт қилинглар, сурувни ҳам эҳтиёт қилинглар. Чунки Муқаддас Руҳ уларни сизнинг қарамоғингизга берган. Худонинг
29Биламан, мен кетганимдан кейин сизларнинг орангизга йиртқич бўрилар келади, улар сурувга шафқат қилмайди.
30Ҳатто ўз ораларингиздан баъзи одамлар чиқиб, шогирдларни ортидан эргаштириб, ҳақиқатни бузиб гапирадилар.
31Ҳушёр бўлинглар! Мана шу уч йил давомида кечаю кундуз кўз ёш тўкиб, ҳар бирингизга қилган панд–насиҳатларимни ёдингизда тутинглар.
32Энди мен сизларни Худога ва Унинг марҳамати ҳақидаги хабар паноҳига топширдим. Бу хабар сизларга куч–қудрат бериб, жамики муқаддас қилинганлар орасида мерос беришга қодирдир.
33Мен ҳеч кимнинг кумуши ёки олтини, ё кийимига кўз олайтирмадим.
34Ўзларингиз биласизларки, ўзимни ва шерикларимни таъминлаш учун қўлларим билан меҳнат қилдим.
35Мен сизларга бу борада намуна бўлиб, заифларни қандай қўллаб–қувватлашимиз кераклигини кўрсатдим. Раббимиз Исо айтган шу сўзларини эслайлик:
36Павлус гапини тугатгандан кейин, ҳамма билан бирга тиз чўкиб, ибодат қилди.
37Ҳаммалари йиғлаб, Павлусни бағриларига босдилар, у билан ўпишиб хайрлашдилар.
38Павлус: “Энди мени ҳеч қачон кўрмайсизлар”, деб айтгани учун улар ниҳоятда ғамгин бўлиб қолдилар. Улар Павлусни кемагача кузатиб бордилар.