1Биз улар билан хайрлашиб, кемага ўтирдик ва тўғри Кос оролига келдик. Эртаси куни Родос оролига, кейин эса Патара шаҳрига бордик.
2У ерда биз Финикияга кетаётган кемани топиб, ўша кемада сузиб кетдик.
3Кипрга яқинлашганимизда, бу оролни чап томонимизда қолдириб, Сурияга йўл олдик. Тирда кемадан юк туширмоқчи бўлганлари учун, биз қирғоқда қолдик.
4Исонинг у ердаги шогирдларини қидириб топдик ва улар билан бир ҳафта қолдик. Улар
5Бу ерда вақтимиз охирлаб қолгач, йўлга чиқиб, сафаримизни давом эттирдик. Имонлиларнинг ҳаммаси, хотинлари ва бола–чақалари билан бирга бизни шаҳар ташқарисигача кузатиб чиқди. Денгиз бўйида тиз чўкиб, ибодат қилдик.
6Сўнг бир–биримиз билан хайрлашдик. Биз кемага чиқдик, улар ҳам уйларига қайтиб кетдилар.
7Биз Тирдан саёҳатни давом эттириб, Птолемей шаҳрига келдик. У ердаги имонлиларни зиёрат этиб, бир кун ёнларида қолдик.
8Эртаси куни йўлга чиқиб,
9Филиппнинг тўртта турмушга чиқмаган қизи бўлиб, уларга башорат қилиш инъоми берилган эди.
10У ерда бир неча кун бўлганимиздан кейин,
11У бизнинг олдимизга келди ва Павлуснинг камарини олиб, ўзининг оёқ–қўлларини боғлади–да, шундай деди:
12Бу гапни эшитганимиздан кейин биз ҳам, у ердаги одамлар ҳам Павлусга, Қуддусга борманг, деб ялиниб–ёлвордик.
13Шунда Павлус қуйидагича жавоб берди:
14Биз Павлусни кўндира олмаганимиздан кейин, “Раббимиз истаганидай бўлсин”, деб жим қолдик.
15Бу ерда маълум вақт бўлганимиздан кейин, биз тайёргарлигимизни кўриб, Қуддусга йўл олдик.
16Қайсариядан Исонинг баъзи шогирдлари биз билан бирга бордилар. Улар бизни Исонинг дастлабки шогирдларидан бўлган Кипрлик Минасоннинг уйига олиб келдилар. Биз унинг хонадонида қолдик.
17Қуддусга келганимизда, имонлилар бизни хурсандчилик билан қабул қилдилар.
18Кейинги куни Павлус биз билан бирга
19Павлус улар билан саломлашгандан кейин, ўзининг хизмати орқали ғайрияҳудийлар орасида Худо қилган ишларни батафсил ҳикоя қилиб берди.
20Улар бу гапларни эшитиб, Худога ҳамду сано айтдилар. Кейин Павлусга дедилар:
21Уларнинг эшитишича, сиз ғайрияҳудийлар орасида яшаётган ҳамма яҳудийларга,
22Энди нима бўлади? Сизнинг келганингизни улар албатта эшитадилар.
23Энди бизнинг айтганларимизни қилинг. Орамизда назр атаган тўртта одам бор.
24Шу одамларни ёнингизга олиб, улар билан бирга покланиш маросимида иштирок этинг. Улар сочларини олдирганларида талаб қилинган покланиш қурбонлигининг харажатларини ўзингиз тўланг. Шундай қилиб, сиз тўғрингизда айтилган гаплар ҳақиқат эмаслигини, сиз эса Мусонинг қонунига риоя қилган ҳолда яшаётганингизни ҳамма билиб олади.
25Имонли ғайрияҳудийларга келсак, бир қанча вақт олдин биз уларга мактуб жўнатиб, қуйидаги қароримизни маълум қилган эдик: “Бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвон гўштини тановул қилишдан ҳамда зинодан ўзларингизни тийинглар.”
26Эртаси куни Павлус ўша одамларни ёнига олиб, улар билан бирга ўзини поклади. Сўнг
27Етти кунлик маросим охирлаб қолган эди.
28— Эй
29Бундай дейишларига сабаб, бундан олдин улар Эфеслик Трофимни шаҳарда Павлус билан бирга кўришган бўлиб, “Павлус ўша ғайрияҳудийни Маъбадга олиб кирди”, деб ўйлаган эдилар.
30Бутун шаҳар оёққа турди, халқ биргалашиб ҳаракатга келди. Улар Павлусни тутиб, Маъбаддан судраб чиқариб ташладилар. Ўша заҳоти Маъбад эшиклари ёпилди.
31Оломон энди Павлусни ўлдирмоқчи бўлиб турган эди, Рим лашкарининг мингбошисига: “Бутун Қуддус оёққа турди”, деган хабар етиб келди.
32Мингбоши ўша заҳоти аскарлари ва юзбошиларни олиб, оломон томонга югуриб кетди. Оломон мингбоши билан унинг аскарларини кўргач, Павлусни калтаклашни бас қилдилар.
33Мингбоши Павлуснинг олдига келиб, уни қамоққа олди ва иккита кишан билан боғлашни буюрди. Сўнгра у: “Бу одам ким? У нима қилди?” деб сўради.
34Оломон орасидан баъзилари бир нималар деб шовқин солди, бошқаси яна нималардир деди. Ғала–ғовур бўлганидан мингбоши нима юз берганини аниқ била олмади. Шунинг учун у Павлусни қалъага олиб боришни буюрди.
35Павлус зинапояга келганда, оломон шунчалик жунбишга келдики, аскарлар Павлусни кўтариб кетишларига тўғри келди.
36Оломон Павлуснинг ортидан эргашиб: “Унга ўлим!” деб шовқин соларди.
37Аскарлар Павлусни қалъага олиб кираётганларида, у мингбошига: “Сизга бир нарсани айтсам мумкинми?” деди.
38Бир қанча вақт олдин исён бошлаб, тўрт минг қуролланган каллакесарни саҳрога олиб чиққан Мисрлик мабодо сен эмасмисан?
39— Мен яҳудийман, Киликиядаги Таршиш шаҳриданман, — деди Павлус. — Ўша муҳим шаҳарнинг фуқаросиман. Илтимос, халққа гапиришимга ижозат беринг.
40Мингбоши Павлусга ижозат бергач, у зинапояда туриб, одамларга қўли билан: “Жим бўлинглар!” деган ишорани қилди. Одамлар тинчлангандан кейин, Павлус уларга оромий тилида гапира бошлади: