5Айтаётганларим ҳақиқат эканини олий руҳоний билан бутун Кенгаш тасдиқлай олади. Улар Дамашқдаги яҳудий биродарларимизга хат ёзиб бердилар. Шундай қилиб, мен бу одамларни кишанлаб, Қуддусга олиб келиб жазолаш учун Дамашққа жўнадим.
17Мен Қуддусга қайтиб келганимдан кейин, Маъбадда ибодат қилаётганимда, менга бир ваҳий келди.
18Мен Раббим Исони кўрдим, У шундай деди: ‘Тез бўл, Қуддусдан зудлик билан кет! Бу ердаги одамлар Мен тўғримда берган гувоҳлигингни қабул қилмайдилар.’
19Мен эса: ‘Ё Раббий! — дедим. — Мен синагогаларга бориб, Сенга ишонган одамларни қамаб, калтаклаганимни улар яхши биладилар.
20Шоҳидинг Стефан ўлдирилганда, мен ўша ерда эдим, унинг ўлдирилишини маъқуллаб, уни ўлдираётганларнинг кийимларига пойлоқчилик қилиб турган эдим.’
22Халқ Павлусга қулоқ солиб турди. Аммо у шу гапини айтиши биланоқ, улар овози борича, шовқин солди: — Йўқотинглар уни! Ўлдиринглар! У яшашга лойиқ эмас!
23Улар бақир–чақир қилиб, кийимларини отиб, ҳавони чанг–тўзон қилиб юбордилар.
24Рим мингбошиси одамларига: — Уни қамчиланглар! Нима учун одамлар унга қарши бақир–чақир қилганини билинглар! — деди.
24— Павлусни қалъага олиб киринглар! — деб буйруқ берди. Сўнгра у яна одамларига:
25Павлусни қамчилаш учун боғлаётганларида, Павлус ўша ерда турган юзбошига деди: — Рим фуқаросининг бирон айби топилмаган бўлса ҳам, уни қамчилаш сизларнинг қонунингизда борми?
26Юзбоши бу гапни эшитиб, мингбошининг олдига борди–да: — Нима қилмоқчисиз? Ахир, бу одам Рим фуқароси экан–ку! — деди.
27Мингбоши Павлуснинг олдига келиб, ундан: — Менга айт–чи, сен Рим фуқаросимисан? — деди. — Ҳа, — деб жавоб берди Павлус.
28Мингбоши: — Мен катта миқдорда пул тўлаб, фуқароликни олган эдим, — деди. — Мен эса Рим фуқароси бўлиб туғилганман, — деди Павлус.
29Павлусни сўроқ қилмоқчи бўлиб турганлар ўша заҳоти ундан қўлларини тортдилар. Мингбоши Павлуснинг Рим фуқароси эканини эшитиб, уни кишанлагани учун қўрқиб кетди.
30Яҳудийлар Павлусни нима учун айблаётганларини мингбоши билмоқчи бўлди. Эртаси куни у Павлусни озод қилди ва “бош руҳонийлар билан Олий кенгаш аъзолари йиғилсин”, деб буюрди. Мингбоши Павлусни уларнинг қошига олиб келди.