1Фестус
2У ерда бош
3“Павлусни Қуддусга чақиртирсангиз”, деб илтимос қилдилар. Aслида улар йўлда Павлусга суиқасд қилишни режалаштирган эдилар.
4Фестус уларга шундай жавоб берди:
5Йўлбошчиларингиз мен билан бирга Қайсарияга борсин. Агар Павлус бирон ёмон иш қилган бўлса, майли, уни айбласинлар.
6Фестус саккиз–ўн кунча улар билан бирга бўлиб, кейин Қайсарияга қайтди. Эртаси куни у ҳукм курсисига ўтириб: “Павлус олиб келинсин!” деб буюрди.
7Павлус келгач, Қуддусдан келган яҳудийлар уни ўраб олдилар ва унга қарши жиддий айбловларни қўя бошладилар. Ўзлари эса бу айбларни исботлай олмасдилар.
8Аммо Павлус ўзини ҳимоя қилиб, шундай деди:
9Фестус эса яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб, Павлусдан сўради:
10— Мен Қайсарнинг маҳкамасида турибман, мен шу ерда ҳукм қилинишим керак. Мен яҳудийларга қарши бирон нотўғри иш қилмадим, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз.
11Агар мен қонунга хилоф бирон иш қилиб, ўлимга лойиқ бўлсам, ўлимдан қутулиш учун ҳаракат қилмайман. Агар бу одамларнинг менга қарши айбловлари ёлғон бўлса, ҳеч ким мени уларнинг қўлига топширишга ҳақли эмас. У ҳолда мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан.
12Фестус ўз маслаҳатчилари билан кенгашиб олгач, Павлусга:
13Бир неча кун ўтгандан кейин, шоҳ Агриппа билан Верника Қайсарияга Фестус ҳузурига ташриф буюрдилар.
14Улар бир неча кун шу ерда турдилар. Павлуснинг аҳволини Фестус шоҳга тушунтирди:
15Қуддусда бўлганимда бош руҳонийлар билан яҳудий
16Мен уларга шундай деб айтдим: “Римликларнинг одати бўйича ҳеч ким сўроқ қилинмасдан жазоланиш учун айбловчининг қўлига топширилмайди. Айбланувчига айбловчилар билан юзма–юз учрашиб, ўзини ҳимоя қилиш имконияти берилади.”
17Бош руҳонийлар ва оқсоқоллар бу ерга келганларида, мен вақтни бой бермай, эртаси куниёқ ҳукм курсисига ўтирдим–да, Павлусни олиб келинглар, деб буюрдим.
18Лекин Павлуснинг рақиблари уни мен кутган жиноятларда айбламадилар.
19Бунинг ўрнига улар ўзларининг дини тўғрисида, ўлиб кетган қандайдир Исо тўғрисида Павлус билан баҳс қилдилар. Павлус, Исо тирикдир, деб тасдиқлайверди.
20Бу масалаларни қандай ҳал қилсам экан, деб бошим қотиб қолди. Мен Павлусдан: “Қуддусга бориб, ўша ерда ўзингга қўйилган айблар бўйича ҳукм қилинишни истайсанми?” деб сўрадим.
21Аммо Павлус, мен император жаноби олийлари қарор чиқармагунча қамоқда қоламан, деди. Шунинг учун мен: “Павлусни Қайсарнинг ҳузурига жўнатгунимча, у қамоқда сақлансин”, деб буйруқ бердим.
22Агриппа Фестусга:
23Эртаси куни Агриппа билан Верника дабдаба билан келиб, мингбошилар, шаҳарнинг юқори мартабали одамлари билан бирга йиғин залига кирдилар. Фестус: “Павлус олиб келинсин!” деб буйруқ берди.
24— Шоҳ Агриппа жаноблари! Бу ерда ҳозир бўлганлар! — деди Фестус. — Манави одамни кўриб турибсизлар. Шу ердаги ва Қуддусдаги ҳамма яҳудийлар бу одамга қаршидир. Улар менга шикоят қилиб: “Бу одам яшашга лойиқ эмас!” деб шовқин солмоқдалар.
25Аммо менинг назаримда бу одам ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган. У император жаноби олийларининг ҳукмини талаб қилгани учун, уни Римга юборишга қарор қилдим.
26Аммо у тўғрида император жаноби олийларига ёзишим учун аниқ бир нарса йўқ. Шунинг учун мен бу одамни сизларнинг ҳузурингизга, хусусан шоҳимиз Агриппа жаноби олийлари, сизнинг ҳузурингизга олиб келдим. Бу масалани кўриб чиққанимиздан кейингина, мен бирон нарса ёзишим мумкин.
27Маҳбусга қарши айбловларни аниқ кўрсатмай туриб, уни императорга юбориш мен томондан ақлсизлик бўлар эди.