1Бизни денгиз орқали Италияга жўнатишга қарор қилдилар. Шундан кейин улар Павлусни ва бошқа баъзи маҳбусларни Империя қўшинидаги Юлий деган юзбошига топширдилар.
2Ҳаммамиз Адрамит шаҳридан келган кемага ўтирдик. Кема
3Эртаси куни биз Сидон шаҳрига етиб келдик. Юлий Павлусга яхши муносабатда бўлди, шунинг учун дўстлари олдига боришга ва керакли нарсаларни олишга ижозат берди.
4Биз у ердан жўнаб кетдик. Шамол бизга қарши томондан эсаётгани учун, Кипр оролини паналаб сузиб ўтдик.
5Сўнг Киликия ва Памфилия вилоятларининг жануб томонидан сузиб, Ликия вилоятидаги Мира шаҳрига келдик.
6Юзбоши у ерда Александриядан Италияга сузиб кетадиган кемани топди ва бизни унга ўтқазди.
7Биз бир неча кун секин сузиб, ниҳоят қийинчиликлар билан Книдус шаҳрига етиб келдик. Шамол бизга қарши эсаётгани учун Салмон ярим оролининг ёнидан ўтиб, Крит оролини паналаб суза бошладик.
8Оролнинг қирғоғи бўйлаб машаққатлар билан Гўзал Бандаргоҳлар деган жойга етиб келдик. Бу жой Ласея шаҳри яқинида жойлашган.
9Биз анча вақт ўша ерда қолдик. Ҳатто Покланиш куни ҳам ўтди, сузиш хавфли бўлиб қолди. Павлус кемачиларга маслаҳат берди:
10— Жаноблар! Кўриб турибман, бу ердан сузиб кетадиган бўлсак, нафақат юкимиз ва кемамиз, балки жонимиз ҳам хавф остида қолади, оғир ҳалокатга учраймиз.
11Лекин юзбоши Павлуснинг маслаҳатига қулоқ солмай, кема дарғаси ва кема эгасининг гапига кирди.
12Қишни ўтказиш учун бандаргоҳ яхши шароитга эга эмас эди. Шунинг учун деярли ҳамма у ердан денгизга чиқишга, қандай қилиб бўлса ҳам Финикка етиб олиб, қишни ўша ерда ўтказишга рози эди. Финик Крит оролидаги бандаргоҳ бўлиб, жануби–ғарб ва шимоли–ғарб томонлардан эсадиган шамоллардан панада эди.
13Жанубдан майин шабада эса бошлаганда, улар: “Ниятимиз амалга ошадиган бўлди”, деб ўйладилар. Шунинг учун улар лангарни кўтариб, Крит ороли бўйлаб, қирғоққа яқин суза бошладилар.
14Аммо кўп ўтмай орол томондан ниҳоятда кучли бўрон кўтарилди. Бу “Шимоли–шарқ” бўрони деб айтиларди.
15Бўрон кемага шундай урилдики, натижада кема шамолга қарши сузолмай қолди. Шундан кейин ўзимизни тўлқинларга топшириб, шамол йўналиши бўйлаб сузиб кетдик.
16Биз Кавда деган оролчани паналаб ўтдик. Кеманинг қайиқчасини зўрға ушлаб қолдик.
17Денгизчилар қайиқни юқорига кўтариб олдилар. Кейин эса кема парчаланиб кетмасин, деб уни остидан арқонлар билан маҳкам боғладилар. Улар: “Суртис атрофларида қумга ўтириб қолмасак эди”, деб қўрқиб, тезликни камайтирадиган лангарни туширдилар ва кемани шамол йўналишига қўйиб бердилар.
18Қутурган бўрон давом этарди. Эртаси куни улар кемадан юкларни улоқтира бошладилар.
19Учинчи куни эса ўз қўллари билан кеманинг асбоб–ускуналарини денгизга отдилар.
20Бир неча кун биз на қуёшни, на юлдузларни кўрдик. Бўрон қутургани сари, қутулишимизга бўлган умид сўниб борарди.
21Ҳеч ким узоқ вақт бирон нарса тановул қилмади. Шунда Павлус уларнинг ўртасига чиқиб, шундай деди:
22Энди сизларга маслаҳатим шу: дадил бўлинглар! Орамиздан ҳеч ким нобуд бўлмайди, фақат кемадан маҳрум бўламиз, холос.
23Мен мансуб бўлган ва мен сажда қиладиган Худойим ўтган куни менинг олдимга Ўз фариштасини юборди.
24Фаришта менга шундай деди: “Қўрқма, Павлус, сен
25Шунинг учун,
26Биз бирон оролга албатта тушамиз.”
27Ўн тўртинчи куни кечаси биз Ўрта ер денгизида шамол йўналиши бўйлаб сузаётган эдик. Тахминан тун ярмида денгизчилар қуруқликка яқинлашиб қолганимизни пайқаб қолдилар.
28Улар чуқурликни ўлчаган эдилар, йигирма қулоч чиқди. Бир оз нарироқни ўлчаган эдилар, ўн беш қулоч чиқди.
29Улар: “Кема қояларга бориб урилади”, деб қўрқиб кетганлари учун, кеманинг ортидан тўртта лангарни туширдилар ва тезроқ тонг отсин, деб Худога астойдил илтижо қилдилар.
30Шу орада денгизчиларнинг баъзилари кемадан қочиб чиқишга уриндилар. Улар қайиқни сувга тушириб, ўзларини худди кеманинг олд томонидан лангар туширмоқчи бўлгандай кўрсатдилар.
31Павлус юзбоши билан аскарларга шундай деди:
32Аскарлар қайиқ боғланган арқонни кесдилар ва қайиқни сувга тушириб юбордилар.
33Тонг отиши билан, Павлус улардан тамадди қилиб олишларини илтимос қилди:
34Ёлвораман: бироз тамадди қилиб олинглар, бу тирик қолишингиз учун керак. Бошингиздан бирон тола соч ҳам тушмайди.
35Павлус шу сўзларни айтиб бўлгач, нонни олди ва ҳамманинг кўз ўнгида Худога шукрона айтди. Сўнгра нонни синдириб, ея бошлади.
36Бошқалар ҳам дадилланиб, овқатлана бошладилар.
37Кемада жами 276 киши бор эди.
38Улар тўйиб олгач, буғдойнинг ҳаммасини денгизга ташлаб, кемани енгиллаштирдилар.
39Тонг отганда, денгизчилар қирғоқни таний олмадилар. Аммо қирғоқдаги қумли қўлтиқни пайқадилар. Агар имкони бўлса, кемани ўша ерда қирғоққа тўхтатамиз, деб қарор қилдилар.
40Сўнг лангарларни кесиб, денгизга тушириб юбордилар. Айни пайтда эшкакларни маҳкам боғлаб турган арқонларни ечдилар. Шундан кейин олдинги елканни шамолга қаратиб, қирғоққа сузиб кетдилар.
41Лекин кема саёз жойга урилиб, қумга ўтириб қолди. Оқибатда кеманинг олд қисми қумга тиқилиб, қимирламай қолди. Кеманинг орқа қисми эса тўлқинлар шиддатидан парча–парча бўлиб кетди.
42Шунда аскарлар: “Маҳбуслар сузиб, қутулиб кетмасин”, дея уларни ўлдирмоқчи бўлдилар.
43Аммо юзбоши Павлусни қутқармоқчи бўлиб, аскарларни бу ниятларидан қайтарди. Уларга шундай буйруқ берди: “Сузишни биладиганлар биринчи бўлиб кемадан сакрасин ва қирғоққа сузиб борсин,
44қолганлар эса тахталарни ёки кеманинг бирон синиқ бўлагини олиб, уларнинг ортидан эргашсинлар.” Шу йўсин ҳаммалари эсон–омон қирғоққа етиб олдилар.