1Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганларида, бир неча
2Уларнинг қаттиқ жаҳли чиққан эди, чунки бу иккала
3Улар иккала ҳаворийни ушлаб, вақт кеч бўлгани учун эртаси кун эрталабгача қамоқда сақладилар.
4Аммо бу хабарни эшитганларнинг кўпчилиги имонга келди, имонлилар сони беш мингтага кўпайди.
5Кейинги кун
6
7Улар иккала ҳаворийни ўртага турғизиб қўйиб, сўрадилар:
8Шунда
9Агар бир хаста одамга қилинган яхшилик туфайли биздан ҳисоб талаб қилаётган бўлсангиз ва бу одамнинг қандай қилиб соғайганини сўраётган бўлсангиз,
10сизлар,
11Ахир, Исо тўғрисида
12Унинг номи — бутун
13Кенгаш аъзолари Бутрус билан Юҳаннонинг жасоратини кўрдилар ва уларнинг ўқимаган, оддий одам эканликларини билиб, ҳайрон қолдилар. Бутрус билан Юҳанно Исонинг шериклари эканини англадилар.
14Шифо топган одам ҳам иккала ҳаворий билан бирга турган эди. Шунинг учун халқ йўлбошчилари ва оқсоқоллар уни кўриб, икковининг гапларига қарши бирон сўз айта олмадилар.
15Шундай қилиб, улар ҳаворийларга: “Мажлисхонадан чиқинглар”, деб буйруқ бердилар. Сўнгра ўзаро муҳокама қила бошладилар:
16— Бу одамларни нима қиламиз? Бу ажойиб мўъжизани мана шу одамлар қилганини Қуддусдаги ҳар бир одам билади, биз буни инкор эта олмаймиз.
17Аммо бу хабар халқ орасида янада ёйилиб кетишининг олдини олиш учун, бундан кейин Исонинг номи билан ҳеч кимга гапирмайсизлар, деб уларни огоҳлантириб қўямиз.
18Шундай қилиб, улар икковини чақирдилар ва: “Исонинг номи билан умуман гапирмайсизлар ёки таълим бермайсизлар”, деб буйруқ бердилар.
19Бутрус билан Юҳанно эса уларга шундай жавоб қайтардилар:
20Биз эса кўрганларимиз ва эшитганларимиз тўғрисида гапирмасдан тура олмаймиз.
21Шундай қилиб, Кенгаш аъзолари уларни охирги марта огоҳлантириб, қўйиб юбордилар. Уларни жазолаш учун ҳеч қандай сабаб топа олмагандилар, чунки бутун халқ юз берган воқеани билиб, Худога ҳамду сано айтарди.
22Ахир, мўъжизали аломат туфайли шифо топган одам қирқ йилдан ошиқ вақт давомида шол бўлган эди.
23Бутрус билан Юҳанно озод бўлишлари биланоқ, дўстларининг олдига қайтиб келдилар ва бош руҳонийлар билан оқсоқолларнинг уларга айтган гапларини сўзлаб бердилар.
24Дўстлари бу гапларни эшитганларидан кейин, ҳаммалари биргаликда баланд овозда Худога шундай деб ибодат қилдилар:
25Қулинг — бобомиз
26Эгамизга ва Унинг Масиҳига қарши
27Ҳақиқатан,
28Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар.
29Энди, эй Эгамиз, уларнинг таҳдидларига қара! Бу қулларинг жасорат билан Сенинг сўзингни айтишлари учун бизга имкон бер.
30Қудратингни кўрсат, токи Муқаддас қулинг Исо номи билан хасталарга шифо берайлик, аломатлар ва мўъжизалар кўрсатайлик.
31Ҳаммалари ибодат қилиб бўлганларидан кейин, улар йиғилиб турган жой силкинди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапирадиган бўлдилар.
32Имонга келганлар якдил ва ҳамжиҳат эдилар. Улардан биронтаси ўзига қарашли бирон нарсани “Бу меники”, деб айтмас, бор мол–мулкларини умумий деб билишарди.
33Ҳаворийлар буюк қудрат билан
34Имонлиларнинг орасида биронта муҳтож одам йўқ эди. Дала ёки уй–жой эгалари бор нарсаларини сотардилар, сотувдан тушган маблағни олиб келиб,
35ҳаворийларнинг ихтиёрига берардилар. Пуллар одамларнинг эҳтиёжига қараб тақсимланарди.
36Имонлилар орасида левилардан бўлган Юсуф исмли бир одам бор эди. У асли Кипрдан эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни “далда берувчи” деган ном берган эдилар.
37Юсуф ҳам даласини сотиб, пулини ҳаворийларга инъом қилди.