1Стефаннинг ўлимини Шоул маъқуллаган эди. Ўша кундан
2Тақводор одамлар Стефанни дафн қилиб, унга қаттиқ аза тутдилар.
3Шоул эса
4Имонлилар тарқалиб кетиб, Исо ҳақидаги хабарни ҳар жойларда ваъз қилиб юрардилар.
5Филип Самариянинг бош шаҳрига бориб, у ердаги аҳолига
6Филипни тинглаб турган ва қилган мўъжизаларини кўрган оломон унинг гапларига диққат билан қулоқ солди.
7Ёвуз руҳлар кўп одамларнинг ичидан чинқириб чиқиб кетарди, кўплаб шол ва чўлоқ одамлар шифо топар эдилар.
8Шундай қилиб, ўша шаҳарда катта шодлик ҳукм сурарди.
9Шу ерда Шимўн деган бир одам яшарди. У анчадан бери сеҳр–жодулар қилиб, Самария аҳолисини ҳайратда қолдириб келарди. Шу тариқа у ўзини буюк одам қилиб кўрсатарди.
10Шаҳардаги ҳар бир одам — каттаю кичик унинг гапларига диққат билан қулоқ солар, “Бу одам Худонинг қудратидир, у Буюк Қудрат деб ном олган”, деб айтарди.
11Шимўн узоқ вақт одамларни сеҳр–жодулари билан ажаблантириб келгани учун ҳам, унга одамлар диққат билан қулоқ солишарди.
12Аммо Филип Худо Шоҳлиги ва Исо Масиҳ тўғрисидаги
13Ҳатто Шимўн ҳам имонга келди. У сувга чўмдирилгандан кейин, юз бераётган аломатлару буюк мўъжизаларни кўриб, ҳайратда қолди ва Филипдан ажралмайдиган бўлди.
14Қуддусдаги ҳаворийлар, Самария аҳолиси Худонинг каломини қабул қилибди, деб эшитганлари учун, Бутрус билан Юҳаннони уларнинг олдига юбордилар.
15Бутрус билан Юҳанно бориб,
16Чунки ҳали
17Шундан кейин Бутрус билан Юҳанно уларнинг устига қўлларини қўйдилар. Шу тариқа Самарияликлар Муқаддас Руҳни қабул қилдилар.
18Шимўн кўрдики, одамларнинг бошларига ҳаворийлар қўлларини қўйганларида, Муқаддас Руҳ уларга бериларди. Шимўн Бутрус билан Юҳаннога пул таклиф қилиб, деди:
19— Шу қудратдан менга ҳам беринглар, токи биронтасининг бошига қўлларимни қўйганимда, ўша одам Муқаддас Руҳни қабул қилсин.
20Аммо Бутрус Шимўнга шундай жавоб берди:
21Бу ишда сенинг на улушинг, на ҳақинг бор! Сенинг юрагинг Худо назарида тўғри эмас.
22Энди
23Кўриб турибман: юрагинг аччиқ зардага тўла, ўзинг фосиқлик занжирига боғлангансан.
24Шимўн шундай жавоб берди:
25Бутрус билан Юҳанно у ерда гувоҳлик бериб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилдилар. Шундан кейин Самариянинг кўп қишлоқларида Хушхабарни эълон қилиб, Қуддусга қайтиб келдилар.
26Шу орада Эгамизнинг бир фариштаси Филипга деди: “Қани, бўл, жанубга бор, Қуддусдан Ғазога олиб борадиган саҳро йўлидан кет.”
27Филип йўлга чиқди, кетаётиб Ҳабашистонлик бир амалдорни учратиб қолди. У Ҳабашистон маликаси Кандакининг бош хазинабони лавозимидаги катта амалдор эди. У Қуддусга сажда қилгани келиб,
28энди уйига қайтаётган эди. Амалдор аравада ўтирганича, Ишаё пайғамбар китобини ўқиб кетаётган эди.
29Муқаддас Руҳ Филипга: “Аравага яқинроқ бор, унинг ёнида юр”, деди.
30Филип югуриб, аравага етиб олди, амалдорнинг Ишаё пайғамбар китобини ўқиётганини эшитди. Филип:
31— Биронтаси ёрдам бермаса, тушунармидим?! — деб жавоб берди амалдор. У Филипга: “Чиқ, ёнимга ўтир”, деб таклиф қилди.
32Амалдор ўқиётган Муқаддас Битиклар парчаси қуйидагилар эди:
33У хўрланди. Адолатдан маҳрум қилинди.
34Амалдор Филипдан сўради:
35Шундан кейин Филип тушунтира бошлади, Муқаддас Битикларнинг шу қисмидан бошлаб Исо ҳақидаги Хушхабарни амалдорга сўзлаб берди.
36
38Амалдор аравани тўхтатишга буюрди. Улар иккаласи — Филип билан амалдор сувга тушдилар, Филип уни сувга чўмдирди.
39Улар сувдан чиққанларидан кейин, Эгамизнинг Руҳи тўсатдан Филипни олиб кетди. Амалдор уни қайтиб кўрмади, аммо хурсанд бўлганича, йўлида давом этди.
40Филип эса Ашдодда пайдо бўлиб қолди. У